Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Испания кубоги. «Барса» «Вильярреал»ни мағлуб этди

“Барселона” Испания кубоги ярим финал босқичининг дастлабки ўйинида “Вильярреал” устидан иккита тўп фарқи билан ғалаба қозонди. Натижада Энрике шогирдлари жавоб ўйини олдидан финалга чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилишди.

“Сариқ сувости кемаси” каталонияликлар билан очиқ ўйин қилиб бўлмаслигини билган ҳолда, ўз жарима майдончаси атрофида позицион ҳимояланиб, қарши ҳужумда ўз имкониятларини кута бошлашди. Натижада “кўк-анорранглилар” биринчи бўлимда кўп имкониятларни юзага келтира олишмади. Ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида “Вильярреал” ҳимоячиларининг хатоси туфайли “Камп Ноу” соҳиблари ҳисобни очишди. Суарес прессинг пайтида ҳимоячидан тўпни олиб қўйди, жарима майдончасига кирди ва Мессига пас берди. Лео 10 метрлардан чап оёқда зарба бериб, дарвозани ишғол қилди. Бўлим охиригача мезбонлар (Суарес ва Месси) яна икки марта гол уриш имкониятидан фойдалана олишмади.

Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Бурчакдан етказилган тўпни Ману Тригурос дарвозага жойлади. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас "Барса" ҳисобда олдинга чиқиб олди. Суарес чап қанотдан жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва Иньестага узатди. Андрес тўпни яна Луисга қайтараётганида тўп ҳимоячидан Иньестанинг ўзига келди ва ярим ҳимоячи зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Бутун ўйин давомида бурчак тўпини яқин масофага узатиш орқали ўйинга киритиб борган мезбонлар, 64-дақиқада тўғридан-тўғри жарима майдончасига етказишга қарор қилишди. Пике бош билан ҳисобни 3:1га етказди. Орадан кўп ўтмасдан "Вильярреал" дарвозасига пенальти белгиланди, аммо Неймарнинг зарбасини дарвозабон Асенхо қайтаришга муваффақ бўлди.

Қолган дақиқаларда "Вильярреал" футболчиси Жованни дос Сантос бурчак тўпидан сўнг яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмаган бўлса, Луис Суарес майдон марказидан даврозабоннинг устидан ошириб йўллаган зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди.

Якуний ҳисоб - 3:1. Жавоб ўйини 3 ҳафтадан сўнг, 5 март куни ўтказилади. Дарвоқе, бу "Барселона"нинг кетма-кет ўнинчи ғалабаси бўлди.

Барселона – Вильярреал 3:1 (онлайн трансляция)
Голлар: 1:0 – 41 Месси, 1:1 – 48 Тригерос, 2:1 – 49 Иньеста, 3:1 – 64 Пике.
Барселона – тер Стеген, Дани Алвес, Пике, Альба, Матье, Рафинья (Ракитич, 68), Маскерано, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.
Вильярреал – Асенхо, Коста, Марио Гаспар, Мусаккьо, Руис, Дос Сантос (Рукавина, 50), Пина, Сориано (Тригерос, 33), Черишев (Гомес, 73), Вьетто, дос Сантос.
Огоҳлантиришлар: Пина (66), Мусаккьо (70), Руис (70), Суарес (86).

Киритилди: 12.02.2015 01:54. Ўқилди: 8439 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.09.2024. Ла-лига. 5-тур.
19:15
Жирона
1-4
Барселона

Навбатдаги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.