Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Гранада» - «Барселона» - 1:3. Мессининг голида офсайд бормиди?

Кеча бўлиб ўтган Испания чемпионати доирасида "Гранада" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳакамлик нуқтаи назаридан мураккаб вазият юзага келди. Месси томонидан рақиб дарвозасига урилган каталонияликларнинг учинчи голини таҳлил қилиб чиқамиз.

Комбинация: Иван Ракитич тўпни олдинга етказди, Луис Суарес ҳимоячилардан қочиб кетиб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди ва посбонни алдаб ўтиб, тўпни Мессига узатди. Лионель бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

Дарҳол айтиш керак, Ракитич узатма бераётганида Суарес офсайдда эди. Ўзи бу ўйинда лайнсменлар кўп хатога йўл қўйишди. Офсайд йўқ жойда байроқ кўтаришди, ўйиндан ташқари ҳолат бор жойда офсайдни қайд этишмади. Биз эътибор қаратмочи бўлган вазият бу эмас, кейинги вазиятни кўриб чиқамиз.

Суарес голкиперни алдаб ўтганидан кейин дарвоза олдида бир ҳимоячи қолди. Луис ўзи дарвозага зарба бермасдан, чапроқда турган Мессига пас берди. Мана шу пайтда офсайд бормиди?

Офсайдни қайд этишнинг икки хил йўли бор.

Биринчи қоида. Ҳужум пайтида дарвозага яқин жойда рақиб футболчиси бўлмаса ёки фақат бир футболчи бўлса, офсайд тўпга нисбатан олинади. Яъни тўпни қабул қиладиган футболчи узатма берилаётганида тўпдан орқада ёки бир чизиқда бўлиши керак. Биз кўриб чиқаётган вазиятда Суарес ва Месси деярли бир чизиқда эди ва уругвайлик футболчи тўпни ўнг оёқда узатмади, аввал чап оёққа олиб, кейин Мессига пас берди. Бу пайтда Лео офсайдда эди. Аммо бу пайтда дарвозабон ортга қайтди ва Суарес билан бир чизиққа қайтишга улгурди. Демак, бу вариант ўз-ўзидан йўққа чиқди.

Ютубдаги видеодан олинган сурат.

Иккинчи қоида. Тўпни қабул қиладиган футболчи узатма берилаётган пайтда рақибнинг камида икки футболчисидан (кўп ҳолатларда дарвозабон ва бир ҳимоячи) ортда ёки бир чизиқда бўлиши керак. Демак, энди Мессининг ҳолати тўпга нисбатан эмас, айнан дарвозабонга нисбатан олинади. Юқоридаги суратга аҳамият берилса, аргентинали футболчи посбон билан бир чизиқда турибди. Микроскоп остида қаралса, балки Мессининг оёқлари дарвозабондан олдинроқ турган бўлиши мумкин. Аммо битта нарса аниқ, бу ерда яққол офсайдни кўра олиш жуда мураккаб.

Суарес тўпни ўнг оёқдан чап оёққа олиши, дарвозабоннинг тезликда ортга югуриши ва айнан тўп узатилаётган пайтда қанот ҳаками вазиятни дарҳол мияда суратга олиши ва уни тезда таҳлил қилиб, қарор чиқариши осон иш эмас.

Хулоса. Агар дарвозабон ортга қайтишга улгурмаганида, албатта офсайд бўларди. Аммо у қайтишга улгурди ва офсайдни қайд этиш яққол асос йўқ. Демак, голни бекор қилиш учун ҳам асос йўқ. Голни бекор қилиш керак бўлса, Ракитич узатма бераётганида ўйин тўхтатилиши керак эди.

Олимхўжа Бўронов

Киритилди: 01.03.2015 11:17. Ўқилди: 6886 марта. Фикрлар: 9 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.