Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«МЮ»га сиғмаган 5 юлдуз

«Манчестер Юнайтед»да ўз ўйинини топиб кетиш осон эмас. Чунки «қизил иблислар» таркибида тўп сурадиган барча футболчилардан доимо юқори спорт формасида бўлиш талаб қилинади. Шу боис ҳам ҳар мавсум клубни бир қатор футболчилар тарк этишади. Улар орасида умуман «йўқолиб» кетганлари талайгина. Бироқ шундай футболчилар борки улар МЮдан кетгач янада ўсишга эришдилар. Интерфутбол газетаси «МЮ»га сиғмаган юлдузлар ҳақида мақола тайёрлади. Демак, ана шу футболчилар орасидаги энг юқори чўққига кўтарилган 5 таси билан танишинг.

1. Жерар Пике
Футболчининг «МЮ»да ўз ўрнини топа олмагани сабаблари 2та. Улар - Рио Фердинанд билан Неманья Видичлар. Каталонияда ўсиб-улғайган иқтидор соҳиби 2004 йилда «Барселона»дан Манчестерга ўтганида 17 ёшда эди. Бироқ янги жамоасида Жерар фақат Лига кубоги беллашувларида майдонга тушишга умид қила оларди. 2006 йилнинг январида «қизил иблислар» «Спартак»дан Неманья Видични харид қилишгач, Пике асосий таркибдан жой олиш имкониятидан бутунлай маҳрум бўлди. Натижада, 2005|2006 йиллар мавсумнинг қолган ўйинларини ўнг қанотда, жароҳат олган Гари Невилл ўрнини тўлдириш билан ўтказди.

Кейинги мавсумни «Сарагоса»да ижара асосида ўтказган ҳимоячи 2007 йилнинг майида «МЮ» билан янги шартнома имзолади. Фергюсон унга ЕЧЛда ўзини кўрсатиш имкониятини бериб, кейин «Барселона»га мўмай даромад эвазига пуллагандек эди. Бироқ мураббийнинг қаттиқ янг¬лишгани тез орада аён бўлди: 5 млн. евро эвазига юртига қайтган Пике «МЮ»да ҳаммаси бўлиб 23 ўйинда иштирок этган бўлса, «Барса»даги илк мавсумдаёқ 25 марта майдонга тушди.

2. Поль Погба
Погбанинг бой берилгани «МЮ» тарихидаги энг йирик омадсиз трансфер бўлди. 16 ёшли ноёб иқтидор соҳибини «Гавр»дан олиб келган манкунианлар уни 3 йил ёшлар жамоасида «тузлаб» қўйишди. Ваҳоланки, Поль 2 йилдан кейиноқ бемалол асосий таркибда тўп сура оладиган савияда эди. Бироқ сэр Алекс яна сусткашликка йўл қўйиб, Погбага атиги 71 дақиқа АПЛ баҳсларида тўп суриш имконини берди. Бундан ташқари, Поль «Олдершот-Таун» савиясидаги заиф жамоаларга қарши 4та учрашув ўтказди. Шундан кейин ҳафсаласи пир бўлган футболчи «МЮ»нинг ҳамкорликни давом эттириш таклифини рад этди.

Погбани анчадан бери кузатиб юрган «Ювентус» скаутлари вазиятдан унумли фойдаланиб қолишди. Туринга эркин агент мақомида келган футболчига етарли ўйин амалиётига эга бўлиш имкони берилди. Ҳозирда Пог¬ба сайёрамиздаги энг келажаги порлоқ ўйинчи даражасига кўтарилди. Қолаверса, у Криштиану Роналду томонидан ўрнатилган трансфер рекордини (94 млн. евро) янгилашга асосий даъвогар бўлиб турибди.

3. Диего Форлан
Форланнинг Манчестердаги фаолиятини омадсиз дейиш ўринли бўлмаса-да, у ўз салоҳиятининг 50 фоизини ҳам юзага чиқара олмади. Алекс Фергюсон унга асосий ҳужумчининг ўринбосари лавозимини ажратгани боис, Диего асосан захира ўриндиғида қолиб кетарди. Кўпчилик учрашувларда мураббий уни сўнгги 10 дақиқада майдонга туширарди.

«МЮ»даги иккинчи мавсум уругвайлик форвард учун анча омадли кечди - Форлан нисбатан кўпроқ майдонга туша бошлади. Лекин сэр Алекс асосан Руд ван Нистелройга ишонч билдирарди. 2004 йилда жамоа Уэйн Рунини харид қилгач, Диего Манчестерда қолишдан маъно йўқ эканлигини тушуниб етди. У «МЮ»да ҳаммаси бўлиб 63 марта майдонга тушди ва 10та гол урди. «Вильярреал»га ўтганидан кейин эса илк мавсумдаёқ примеронинг энг яхши тўпурарига айланди. Орадан 6 йил ўтгач, Форлан ЖАРдаги ЖЧ-2010 турнирининг энг яхши тўпурари бўлди.

4. Жузеппе Росси
«МЮ»даги ёш иқтидор соҳибларини ўз сафига жалб этиш ва кейинчалик манфаатли тарзда улардан воз кечиш анъанаси Росси мисолида ҳам ўз аксини топди. АҚШда таваллуд топган италиялик иқтидор соҳибини «иблислар» скаутлари «Парма»нинг ёшлар жамоасидан қидириб топишганди. 2004 йилда 17 ёшли Жузеппе «туманли ўлка»га йўл олди. Ўринбосарлар сафидаги 1 йиллик малака оширишдан кейин бутун бир мавсумни асосий таркиб билан ўтказди. Ўзи учун ажратилган 5 учрашувдаги 135 дақиқа ичида ҳаттоки гол уришни ҳам уддалади. Аммо ундан кўнгли тўлмаган Фергюсон ҳужумчини «Ньюкасл»га «сургун» қилди.

Кейинчалик «МЮ»дан ҳеч қандай садо чиқмагач, футболчи қадрдон «Парма»сига қайтди. Кейин у ердан «Вильярреал»га ўтди. Айнан шу испан жамоасида Росси бор маҳоратини намойиш этди ва 2010|2011 йиллар мавсумида фаолиятидаги энг сермаҳсул ўйинларини намойиш этди. Лекин примерода 18та гол уришга муваффақ бўлган ҳужумчи кутилмаганда ўта оғир жароҳат олди. Шундан кейин италиялик иқтидор эгаси ўз савиясини тиклай олмади.

5. Карлос Тевес
Карлитоснинг «МЮ»да қайд этган натижалари аслида чакки эмасди. «Вест-Хэм»дан 2 йиллик муддатга ижарага олинган аргентиналик ҳужумчи асосий таркибда тўп суриб, 34та гол урди. Лекин шунга қарамасдан, мураббий унга иккинчи даражадаги ролларни топширарди. Чунки, бош роллар Роналду ва Рунилар ихтиёрида эди. Оқибатда, Тевес «МЮ»нинг ашаддий рақиби - «Манчестер Сити» сафига ўтиш билан аламини олди. Таъкидлаш жоизки, «шаҳарликлар» таркибида Карлоснинг сермаҳсуллиги сезиларли даражада ошди. 2013 йилда ҳужумчи «Ювентус»га ўтди. Ҳозирда у Туринда Манчестернинг 2та грандида қайд этган маҳсулдорлик йиғиндисидан ҳам юқорироқ натижани кўрсатмоқда.

Киритилди: 09.03.2015 22:46. Ўқилди: 12079 марта. Фикрлар: 10 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.