Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хосеп Гвардиола: «Тўпни назорат қилишга асосланган ўйиндан бошқача футболни билмайман»

«Бавария» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Барселона»га қарши бўлиб ўтган ўйин (0:3) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Каталонияликлар жуда яхши жамоа. Улар ўз ўйинларининг барча жиҳатлари бўйича ўз формаларининг энг чўққисида. Неймар ва Суаресни қўриқлаш учун уларнинг қочиб кетишига йўл қўйиш керакмас. Бизга урилган 2та гол пайтида позицион жиҳатдан нотўғри ҳаракат қилдик. Учинчи голда эса ҳеч нарса қила олмасдик.

Уч ҳимоячига нисбатан 4 ҳимоячи билан ишончлироқ ҳаракат қилдик. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида биз назоратрни қўлдан чиқардик. Биз ҳамиша гол уришга интиламиз. Дастлабки ўтказиб юборилган голгача яхши ўйин кўрсатдик. Кейин эса назоратни қўлдан чиқардик.

Захирадаги футболчиларни ҳурмат қиламан, аммо битта ўзгартириш қилишга қарор қилдим. Кўпроқ ўйинчини майдонга туширишим мумкин эди, аммо майдондаги футболчиларга ишонч билдиришни афзал билдим.

Ўз жамоам билан фахрланаман. Сўнгги бир неча ой ичида биз кўп муаммоларга дуч келдик, аммо шу жойгача етиб келдик. Бу йигитлар сўнгги йилларда кўп совринларни қўлга киритишди, ҳаттоки жаҳон чемпионлигини ҳам. Айбни ўз зиммамга оламан, ўйинчиларга эса миннатдорчилик билдираман. Бугун ким билан ўйнаётганимизни билардик. Тўпни назорат қилишга асосланган ўйин мен учун ҳамиша яхши, мен бошқача футболни билмайман», – дейди Гвардиола.

Киритилди: 07.05.2015 08:36. Ўқилди: 7630 марта. Фикрлар: 9 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.