Бундеслига. 15-тур. "Бавария" мағлуб бўлди

Бундеслиганинг 15-турида "Боруссия" М ўз майдонида "Бавария"ни қабул қилди.
Иккинчи таймда мезбонлар 14 дақиқа ичида учта тўп киритиб ташлашди. Ўйин тугашига 9 дақиқа қолганида Рибери жамоасини йирик мағлубиятдан қутқариб қолди.
Шу тариқа Гcвардиола шогирдлари мавсумдаги илк мағлубиятни қабул қилиб олишди.
Боруссия М – Бавария 3:1 (0:0, 3:1)Голлар: 1:0 – 54 Вендт, 2:0 – 66 Штиндль, 3:0 – 68 Джонсон, 3:1 – 81 Рибери.
Боруссия М – Зоммер, Эльведи, Кристенсен, Вендт, Корб, Нордтвейт, Джонсон, Дауд (Шульц, 85), Джака, Штиндль (Азар, 90), Раффаэл (Дрмич, 88).
Бавария – Нойер, Боатенг, Бенатия, Рафинья, Мартинес, Лам, Видаль, Хаби Алонсо (Роде, 66), Коман, Мюллер, Левандовски (Рибери, 75).
Огоҳлантиришлар: Бенатия (4), Штиндль (74), Рафинья (86).