Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Қизларнинг "тузоғи"га тушган футболчилар: Роналдудан Рунигача

"Футболчилар энг ёш бойлар" деган эди тажрибали мураббий Фабио Капелло. Шу боис қизлар ҳам айнан уларни қармоғига илинтиргиси келади. Қуйида жаҳоннинг айни пайтдаги энг машҳур 6 футболчиси қандай қилиб "тузоққа" тушиб қолгани билан танишишингиз мумкин.

Дэвид Бекхэм
Англия терма жамоаси собиқ сардори вақтида ўта ноқулай вазиятга тушиб қолганди. Можаро босниялик Ирма Ничининг In Style журналига берган интервьюсидан бошланди. У журналистларга Бекс билан хуфия учрашувлари гоҳ Лондон, гоҳ Лос-Анжелесда ўтганини айтди. Фоҳишанинг тасдиқлашича, Дэвид бир кеча учун 1000 евродан 6000 еврогача сарфлаган. Табиийки, футболчи Ничи устидан судга шикоят қилди. Аммо айбдор эмаслигини исботлолмасдан, қонун ҳимоячиларининг жараёндаги оворагарчиликлари учун 272000 евро тўлашга мажбур бўлди. Бундан ғазабланган Бекс уддабуро адвокатни ёллаган ҳолда иккинчи марта ишга киришди. Бу галги жараён Дэвиднинг ғалабаси билан якунланди: адвокат фоҳиша даъво қилган учрашувлардан бири Дэвиднинг Лондон госпиталида бемор отаси билан бўлган вақтига тўғри келганлигини исботлаб берди. Оқибатда Бекс етказилган маънавий зарар учун Ирмадан 25 млн. евро талаб қилди.

Франк Рибери ва Бензема
Франциялик Франк Рибери ҳамда Карим Бензема балоғатга етмаган қиз билан кўнгилхушлик қилганликда айбланишганди. Мазкур можаро 2010 йили юзага келди. Ўшанда келиб чиқиши жазоирлик Заҳия Дехар таниқли футболчилар қилмиши ҳақида матбуот вакилларига хабар берганди. Фоҳишанинг 16 ёшда эканлиги можарога «мой» қуйди. Бироқ Бензема, Рибери, шунингдек, Франкнинг укаси фоҳишанинг балоғат ёшига етмаганидан бехабар эканликларини маълум қилишди. Можарога улардан ташқари, Хатем Бен-Арфа ва Сидней Гову ҳам аралашиб қолишганди. Охир-оқибат, Рибери ва Бензема асосий эътиборни футболга қаратиш имкониятига эга бўлишди - Париж суди уларни айбсиз топди. Чунки айбдор эканликларига етарли далиллар тақдим этилмади. Умуман, бу каби ҳолатга тушган футболчилар кўп...

Роналдо
Бразилиялик машҳур ҳужумчи ҳурлиқолар қўйган «тузоқлар»га илиниш билан ҳам донг таратган. Бразилиялик «дон Жуан» ҳаётидаги энг нохуш воқеа 2008 йили юз берди. Рио-де-Жанейродаги тунги клубда дам олишга қарор қилган футболчи бундан қаттиқ пушаймон бўлди. Сабаби атрофини қуршаб олган соҳибжамол «капалаклар» унинг кўз ўнгида барзанги йигитларга айланишди... Антиқа томоша қисқа вақт ичида овоза бўлиб кетди. Оқибатда Роналдонинг маъшуқаси Мария Беатрикс Антони уни ташлаб кетди. Бу ҳам камлик қилгандек, Nike компанияси ҳужумчи билан имзоланган 100 миллион долларли реклама шартномасини бекор қилди.

Криштиану Роналду
«Олтин тўп» совринининг сўнгги соҳиби ҳам «суяги йўқ»лардан. Масалан, «МЮ»нинг АПЛдаги ғалабасини 5 нафар енгил табиатли қиз қуршовида нишонлади. Кейин улар бу ҳақда матбуот ходимларига «гуллаб» қўйишди ва ишсиз қолишди. Улардан бирининг таъкидлашича, Роналду ўта қўпол муносабатда бўлган. Шунга қарамай, қиз машҳур футболчидан хафа эмаслигини билдирган.

Уэйн Руни
Англия терма жамоаси ҳужумчиси ҳам «уятсизлар» рўйхатига кирган. У Женни Томпсон исмли фоҳишага бир кеча учун 1600 фунт тўлаган эмиш. Айни ўша даврда Рунининг рафиқаси Колин ҳомиладорлик даврини бошидан кечираётганди. Хайриятки, Рунининг оиласи бузилиб кетмади. Ўтган йилнинг баҳорида эса Рунилар оиласида иккинчи ўғил - Клэй дунёга келди.

Киритилди: 25.01.2016 13:47. Ўқилди: 10212 марта. Фикрлар: 1 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.