Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ: Рекордлар, фактлар рақамлар...

3 - «Реал» ЧЛнинг биринчи учрашувида 0:2 ҳисобида ютқазиб, мусобақанинг кейинги босқичига чиқишни уддалаган учинчи клуб бўлди. Бунгача 2013 йили «Милан»ни 4:0 ҳисобида тор-мор қилган «Барселона» ва 2014 йили «Олимпиакос» дарвозасига жавобсиз 3та гол урган «Манчестер Юнайтед» клублари 2та гол камомадини ортиғи билан тўлдиришганди.

5 - Криштиану Роналду ЧЛда 5-марта «хет-трик» қайд этди ва бу борада Лионель Мессига етиб олди.

7 - «Бавария» устози Хосеп Гвардиола ўзи бошқарган жамоалар билан 7-марта ярим финалга йўл олди. У шу билан Карло Анчелоти ва Алекс Фергюсонга тенглашиб олди. Яққол етакчи -  Жозе Моуринью ҳисобида эса 8та ярим финал бор.

8 - «ПСЖ» етакчиси Златан Ибрагимович иштирок этган 8та чорак финалнинг деярли барчасида унинг жамоаси ўз юришини тўхтатган. Швециялик форвард фақат бир марта (мавсум-2009-2010да «Барселона» билан) ярим финалга чиққан. Ўшанда каталонияликлар «Интер»дан енгилиб, финал йўлланмасидан қуруқ қолишган.

11 - Криштиану Роналду жарима зарбасидан  гол уриш бобида Алессандро дель Пьерога етиб олди. Энди улар ҳисобида ЧЛдаги «стандарт» голлар сони тенг - 11тадан. Бу борада «Лион»да тўп сурган бразилиялик Жуниньо Пернамбукану 3-ўринда -  10та гол.

17 - Криштиану Роналду Германия клубларига ЕЧЛ баҳсларида 17та гол  «улашган».

29 - «Реал» ўз майдонида турнирнинг кетма-кет 29та ўйинидан бери гол урмоқда. Бу клубнинг янги рекордидир.

36 - «Бавария»нинг 26 ёшли ҳужумчиси Томас Мюллер ЧЛда 36-голини уриб, голеадорларнинг умумий рўйхатида 12-ўринга кўтарилди. Бош тўпурар -  Криштиану Роналду ҳисобидаги голлар эса 93тага етди.

42 - «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду  чорак финалнинг жавоб учрашувида  мусобақанинг сўнгги 3та мавсуми ҳисобидан 40, 41 ва 42-голларини нишонлади.  Унинг ёлғиз ўзи 2013 йилнинг сентябридан кейин ЧЛда бутун «Арсенал»дан ҳам кўпроқ гол урган. «Канонирлар» охирги 3та мавсумнинг гуруҳ босқичи ва «плей-офф» раундларида жами 40та гол ҳосил қилишган.

500 - Лионель Месси 5-ўйинки (452 дақиқа) 500-голини нишонлашни ортга сурди. Унинг фаолиятида бундай «қуруқ» серия 2010 йил апрелидан (416 дақиқа) буён илк марта кузатилди. Бундан ташқари, Лео 2014 йилнинг апрелидан буён ЧЛ баҳсида биринчи марта дарвоза томон аниқ зарба беролмади.

718 - Кейлор Навас («Реал»)нинг жорий турнирдаги «қуруқ» серияси 718 дақиқага етди. Бу борадаги рекорд  Йенс Леманн («Арсенал», 853 дақиқа)га тегишли.

техник кўрсаткичлар

Дарвоза томон аниқ зарба: 34та - Криштиану Роналду («Реал»); 20та - Роберт Левандовски («Бавария»), Томас Мюллер («Бавария»), Антуан Гризманн («Атлетико»)

Дарвоза томон ноаниқ зарба: 23та - Криштиану Роналду («Реал»); 19та - Златан Ибрагимович («ПСЖ»); 14та - Лионель Месси («Барселона»), Неймар («Барселона»)

Сариқ карточка: 5та - Оливье Жиру («Арсенал»), Сантьяго Ариас (ПСВ), Хави Гарсия («Зенит»), Давид Луис («ПСЖ»)

Қизил карточка: 1та - 19 нафар футболчи

Энг кўп гол урган жамоалар: 28та - «Бавария»; 26та - «Реал»; 22та - «Барселона»

Энг кам гол урган жамоалар: 1та - «Маккаби» Т-А., «Мальмё»

Жарима майдони ичидан гол уриш бўйича етакчи жамоалар: 24та - «Бавария»; 23та - «Реал»; 21та - «Барселона»

Жарима майдони ташқарисидан гол уриш бўйича етакчи жамоалар: 5та - «Рома»; 4та - «Бавария», «Челси»

Жарима майдони ташқарисидан гол уролмаган клублар: 9та

Бош билан гол уриш бўйича етакчи жамоалар: 6та - «Бавария»; 4та - «Реал», «Бенфика», «ПСЖ», «Порту». 6та жамоа футболчилари бош билан гол уришмаган

Чап оёқда гол уриш бўйича етакчи жамоалар: 10та - «Барселона», 9та - «Бавария». 8та жамоа футболчилари чап оёқда гол уришмаган

Ўнг оёқда гол уриш бўйича етакчи жамоалар: 16та - «Реал»; 13та - «Бавария». «Динамо» З. футболчилари ўнг оёқда гол уришмаган

Пенальти орқали гол уриш бўйича етакчи жамоалар: 3та - «Барселона», «Севилья»

Автогол бўйича «етакчи» жамоалар: 2та - «Челси», «Манчестер Сити», «Астана»

Энг кўп сариқ карточка олган жамоалар: 29та - «Бенфика»; 27та - «Зенит»; 23та - «Барселона»

Энг кам сариқ карточка олган жамоалар: 7та - «Севилья»; 10та - ЦСКА, «Рома»

Энг кўп қизил карточка олган жамоалар: 2та - ПСВ, «Зенит», «Гент», «Мальмё»

Бошқаларга нисбатан энг кўп қўполлик содир этган футболчилар: 32 марта - Фернандиньо («Манчестер Сити»); 21 марта - Каземиро («Реал»); 20 марта - Андре Альмейда («Бенфика»)

Қўполликдан энг кўп жабр чеккан футболчилар: 29 марта - Неймар («Барселона»); 24 марта - Халк («Зенит»), Виллиан («Челси»); 23 марта - Максимилиан Арнольд («Вольфсбург»)

Энг кўп «офсайд»га тушиб қолган футболчилар: 24 марта - Златан Ибрагимович («ПСЖ»); 14 марта - Диего Коста («Челси»)

Энг яхши тўп оширувчи футболчилар - Тьягу Мотта («ПСЖ», 958тадан 927таси аниқ, 94 фоиз); Тони Кроос («Реал», 801тадан 759таси аниқ, 95 фоиз); Филипп Лам («Бавария», 753тадан 697таси аниқ, 93 фоиз)

Чап оёқда гол уриш бўйича етакчи футболчилар: 5та - Лионель Месси («Барселона»); 4та - Антуан Гризманн («Атлетико»)

Ўнг оёқда гол уриш бўйича етакчи футболчилар: 11та - Криштиану Роналду («Реал»); 6та - Томас Мюллер («Бавария»)

Бош билан гол уриш бўйича етакчи футболчилар: 3та -Роберт Левандовски («Бавария»), Криштиану Роналду («Реал»)

Жарима майдони ташқарисидан гол уриш бўйича етакчи футболчи: 4та - Виллиан («Челси»)

Жарима майдони ичидан гол уриш бўйича етакчи футболчилар: 13та - Криштиану Роналду («Реал»); 8та - Луис Суарес («Барселона»)

Пенальти орқали гол уриш бўйича етакчи футболчилар: 2та - Криштиану Роналду («Реал»), Эвер Банега («Севилья»)

Аниқ амалга оширилган пенальтилар сони: 25та

Амалга оширилмаган пенальтилар сони: 15та

Энг кўп масофа босиб ўтган футболчилар: 110622 метр - Габи («Атлетико»); 105812 метр - Антуан Гризманн («Атлетико»); 104038 метр - Филипп Лам («Бавария»). Атиги 7 нафар футболчи умумий ҳисобда 100 километрдан ортиқ масофа босиб ўтган

Энг кўп «пас» узатган жамоалар: 7490 марта - «Бавария» (92 фоиз аниқ); 7215 марта - «ПСЖ» (91 фоиз); 7157 марта - «Барселона» (89 фоиз)

Энг кам «пас» узатган жамоалар: 1813 марта - БАТЭ (72 фоиз аниқ); 1963 марта - «Мальмё» (78 фоиз); 2003 марта - «Олимпиакос» (80 фоиз)

Тўпга эгалик қилиш бўйича етакчи жамоалар: 67 фоиз - «Бавария»; 65 фоиз - «Барселона»

Тўпга эгалик қилиш бўйича мақтанолмайдиган жамоалар: 35 фоиз - «Мальмё»; 39 фоиз - БАТЭ; 41 фоиз - ЦСКА

Энг «қўпол» ўйин: «Лион» - «Зенит» (4 ноябрь), 32та қўполлик, 9та сариқ, 2та қизил карточка

Энг «интизомли» ўйин: «Реал» - «Мальмё» (8 декабрь), 11та қўполлик, сариқ карточка йўқ

Дарвоза томон энг кўп зарба берилган ўйин: «Реал» - «Рома» (8 март), 49та зарба (15таси аниқ)

Энг кўп ўйин бошқарган ҳакамлар: 7та - Жунайт Чақир, Виктор Кашшаи, Феликс Брих, Веласко Карбальо Карлос, Шимон Марциняк, Никола Риццоли, Жанлука Рокки

Тўпурарлар: 16та - Криштиану Роналду («Реал»); 8та - Роберт Левандовски («Бавария»), Томас Мюллер («Бавария»), Луис Суарес («Барселона»); 6та - Антуан Гризманн («Атлетико»), Артём Дзюба («Зенит»), Златан Ибрагимович («ПСЖ»), Лионель Месси («Барселона»)

Ассистентлар: 5та - Неймар («Барселона»), Кинсли Коман («Бавария»), Алексис Санчес («Арсенал»); 4та - Халк («Зенит»), Вильфрид Бони («Манчестер Сити»), Криштиану Роналду («Реал»), Златан Ибрагимович («ПСЖ»)

Захира ўриндиғи вакиллари урган голлар бўйича етакчи жамоалар: 4та - «Бавария» (Марио Гётце, Арьен Роббен, Кингсли Коман, Тьяго Алькантара), «Барселона» (Иван Ракитич -  2та, Сержи Роберто, Адриано); 3та - «Бенфика» (Талиска - 2та, Костас Митроглу), «Олимпиакос» (Фелипе Пардо - 2та, Альфред Финнбогасон)

Қизиқарли иқтибослар

Носир ал Хелайфи («ПСЖ» президенти): - Биз натижадан қаттиқ хафамиз. Лекин мағлубиятни муносиб қабул қилишимиз керак. Энди бу босқичдан қандай ўтиш ҳақида бош қотиришимиз керак. Блан барча имкониятларни ишга солди, лекин тактик ҳийлалари ҳам иш бермади. Нима, жамоамизнинг ҳозирги авлоди ўзини адо қилди, деб ҳисоблайманми? Йўқ, албатта. Ишонаман, бу йигитлар ҳали яна курашадилар.

Габи («Атлетико» ярим ҳимоячиси): - Ҳа, тўп қўлимга теккан эди. Мен чизиқ устида эдим. Ҳакам жарима зарбаси белгилади, аммо вазият жарима майдончаси ичида бўлдими ёки ташқарисида - буни билмайман. Ҳакам баъзан сенинг фойдангга, гоҳо зарарингга қарор чиқаради. Агар «Тўп Габи қўлига жарима майдони ичида тегди»,- дея ҳисобласангиз,  шундай бўла қолсин. Асосий факт шуки, биз ғалабага ҳақли эдик.

Диего Симеоне («Атлетико» бош мураббийи): - «Барселона» билан курашиш ажойиб, лекин жуда оғир. Жамоа бор кучи билан ўйнади. Каталонияликлар ютқазишни ҳам биладилар - бу таҳсинга сазовор. Кучимиз шундаки, биз ўз муаммоларимизни биламиз ва рақибга ҳурмат билан қараймиз ҳамда қилаётган ишимизга ишонамиз.

Руи Витория («Бенфика» бош мураббийи): - Охиригача курашдик, бу билан ўйинчиларимиз ва мухлисларни табриклайман.«Бавария»га чинакам  жанг ваъда қилган эдик ва буни бажардик.

Фаррухжон Файзиев тайёрлади

Киритилди: 23.04.2016 09:48. Ўқилди: 6727 марта. Фикрлар: 3 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.