Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Гвардиола: «Атлетико»ни «Барселона» ва «Реал Мадрид» билан таққослаш мумкин»

Мюнхеннинг «Бавария» футбол клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Атлетико Мадрид»га қарши Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал дастлабки учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди, дея хабар бермоқда УЕФА расмий сайти.

«Ярим финалга қадар етиб келганимиздан мамнунмиз ва бу босқичда барча жамоалар, хусусан, ‘Атлетико’ ҳам кучли эканини биламиз. Бу жамоани ‘Барселона’ ва ‘Реал Мадрид’ билан таққослаш мумкин. Улар Европа грандларига қарши ўйинларда яхшигина қаршилик кўрсата олади. Симеоне ‘Атлетикў бош мураббийи сифатида кўп натижаларга эришди. Бизни аъло даражадаги ўйин, тўлақонли ва томошабоп футбол спектакли кутиб турибди. Финалга чиқиш учун қўлимиздан келганини қиламиз», — деди Гвардиола.

«‘Атлетико’ — серқирра жамоа. Мен уларга қарши беш йилдан бери ўйнаганим йўқ. Мутахассисларнинг айтишича ва ўзим ҳам гувоҳ бўлиб турганимдек, бу жамоа жуда яхши ҳимояланади. Бироқ ‘Атлетико’нинг устунликлари шу билан тугаб қолмайди. Мадридликлар ўз стратегияси бўйича усталик билан ҳаракат қилади, Коке стандарт вазиятларни зўр амалга оширади, ҳимоя яхши ташкил этилган, рақиб учун бўш ҳудудлар қолдирмайди ва қарши ҳужумларда қойилмақом ҳаракат қилади», — деди «Бавария» устози.

«Сўнгги уч-тўрт йилдан бери ‘Атлетико’ Испанияда чемпионлик учун курашмоқда, Европада эса энг юксак совринлар учун даъвогар, шу сабабли ҳам, уни мағлуб этиш учун деярли бехато ўйнаш керак. Биз бу рақибнинг ўйинларини кўп ўргандик, энди амалда унга муаммолар ярата олишимиз зарур», — деди мадридликлар бош мураббийи.

«Футболда рақибга мослашиш керак, биз энг ижобий натижага эришиш имконини берадиган даражада рақибга мослашишга уринамиз. Уч йил ичида ‘Бавария’ уч марта Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиқди. Биламан, Чемпионлар Лигасидаги ғалабасиз менинг ‘Баварияъдаги фаолиятимни тугал муваффақиятли деб бўлмайди, дейдиган кишилар бор. Ҳар нима бўлганда ҳам, Германияда ишлаш тажрибасига эга бўлганимдан жуда бахтиёрман. Назаримда, мен нисбатан вазминлашдим, мураббий ва инсон сифатида ўсдим», — дея қўшимча қилди «Бавария» бош мураббийи Хосеп Гвардиола.

Аввалроқ «Атлетико Мадрид» бош мураббийи Диего Симеоне унинг шогирдлари «Бавария»га қарши ЕЧЛ ярим финал ўйини олдидан фақат ғалаба ҳақида ўйлаётганини айтиб ўтган эди.

Киритилди: 27.04.2016 17:18. Ўқилди: 4133 марта. Фикрлар: 1 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.