Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал» дунёнинг энг қиммат футбол клуби мақомини сақлаб қолди

Мадриднинг «Реал» жамоаси Forbes журналининг талқини бўйича дунёнинг энг қиммат футбол клублари орасида биринчи ўринни сақлаб қолди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».

Мадрид клубининг тахминий қиймати 3,65 миллиард долларга баҳоланмоқда. «Реал» ушбу кўрсаткич бўйича фақатгина Миллий футбол лигаси (NFL)нинг америка футболи жамоаси, қиймати 4 миллиард долларга баҳоланган «Даллас Ковбойз»га имкониятни бой бермоқда.

«Реал» 2014/15 йилги мавсумда 694 миллион доллар даромад топган. Клубнинг даромади Adidas ва Emirates билан ҳомийлик шартномалари, телетрансляциялар ҳуқуқи қимматлашиши ва еврокубоклардаги иштироки эвазига ҳар йили 7,7 фоизга ошмоқда.

Энг қиммат футбол клублари орасида 3,56 миллиард долларга баҳоланган «Барселона» иккинчи, қиймати 3,32 миллиард долларга баҳоланган «Манчестер Юнайтед» эса учинчи ўринда бормоқда.

Қайд этиш жоиз, «Реал» кетма-кет тўртинчи йил дунёнинг энг қиммат футбол клуби бўлиб келмоқда.

Forbes талқини бўйича дунёнинг энг қиммат 10 клуби рўйхати қуйидагича кўриниш олган:

1. (1) «Реал Мадрид» – 3,645 млрд доллар
2. (2) «Барселона» – 3,549 млрд
3. (3) «Манчестер Юнайтед» – $3,317 млрд
4. (4) «Бавария» – 2,678 млрд
5. (7) «Арсенал» – 2,017 млрд
6. (5) «Манчестер Сити» – 1,921 млрд
7. (6) «Челси» – 1,661 млрд
8. (8) «Ливерпуль» – 1,548 млрд
9. (9) «Ювентус» – 1,299 млрд
10. (13) «Тоттенҳэм» – 1,017 млрд

Изоҳ: Қайс ичида жамоаларнинг ўтган йилдаги ўрни кўрсатилган.

Киритилди: 12.05.2016 14:30. Ўқилди: 10852 марта. Фикрлар: 1 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.