Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

2016 йилнинг энг омадсизлари рамзий терма жамоаси

Айни пайтда бир қатор футбол нашрлари томонидан турли хилдаги рамзий терма жамоалар аниқланмоқда. Масалан, энг ёш ўйинчилар термаси, энг кўп маош олувчилар термаси ё бўлмаса, шартномаси тугайдиган футболчилар терма жамоаси каби.

France Football нашри 2016 йилнинг энг омадсиз футболчилари рамзий терма жамоасини тузиб чиқди. Қуйида, ушбу йилда мухлислар, мураббийлар ва футбол мутасаддилари кутган ўйинларни намойиш эта олмаган футболчилар рамзий терма жамоаси билан тарнишинг.

Дарвозабон:

Игор Акинфеев (ЦСКА, Москва) – ортда қолган йилда Чемпионлар Лигасида ўзига хос анти-рекорд ўрнатди. 43 та ўйинда кетма-кет ўз дарвозасидан камида битта гол ўтказиб юборди. Бунга қўшимча тарзда Россия терма жамоасининг «Евро-2016″даги омадсиз иштирокини айтадиган бўлсак, 30 ёшли дарвозабон учун бу йил кўнгилдагидек кечмади.

Ҳимоячилар:

Данило (“Реал Мадрид”) – Карвахалга ўринбосар сифатида олиб келинган 25 ёшли ҳимоячи мадридликлар кўпроқ заҳира ўриндиғида вақтини ўтказди. Асосий таркиб учун курашда Карвахални енга олмагач, ҳозирда Данило сўнгги дақиқаларда қутқарувчи сифатида майдонга туширилмоқда.

Томас Вермален (“Барселона”, “Рома”) – белгиялик ҳимоячи “Арсенал”даги иштирокидан бери шаффоф жисмоний кўрсаткичларга эга эканлигини намойиш этиб келмоқда. Италияда ҳам ўз услубида давом этмоқда. “Барселона”дан ижара асосида кўчиб ўтган ҳимоячи, бу мавсумда бор-йўғи 401 дақиқа майдонда ҳаракат қилганлиги сўзимизнинг яққол исботидир. Чемпионлар Лигасининг “Порту”га қарши саралаш баҳсида жамоасининг мағлубиятидаги айбдорлардан бири ҳам айнан Вермален.

Николя Нкулу (“Марсел”, “Лион”) – “Марсел”даги шартномаси якунига етгач, лёнликлар сафига қўшилган ҳимоячидан кўпчилик футбол ишқибозларининг умидлари катта эди. Бир неча учрашувлардаги нурсиз ўйинидан кейин асосий таркибдаги ўрнини 20 ёшли Диахабига бўшатиб берди.

Алберто Морено (“Ливерпул”) – “Севилья”да Унай Эмери қўл остида порлаган ёш иқтидор эгаси не не умидлар билан “Ливерпул”га олиб келинди. Ўз қанотида Премьер Лига шиддатига дош беролмаган ҳимоячи байрам кунлари Жеймс Милнерни алиштирмоқда.

Ярим ҳимоячилар:

Энцо Перес (“Валенсия”) – “Бенфика»даги ажойиб ўйинларидан сўнг “Валенсия”га кўчиб ўтган аргентиналик ярим ҳимоячи унга билдирилган ишончни оқлай олмади. Ҳатто Аргентина терма жамоасига ҳам чақирила бошлаган футболчининг ўйинида пасайиш ҳамон давом этмоқда.

Маруан Феллайни (“Манчестер Юнайтед”) – ҳам ортда қолаётган йилда ўзига билдирилган ишончни оқлай олмади. Кўплаб қўпол хатоларга йўл қўйган футболчи баъзан жамоасининг ғалабасига ҳам тўсқинлик қилган пайтлари бўлди. Терма жамоадаги иштироки эса ҳар ҳолда умид учқунларини уйғотмоқда.

Жоффри Кондогбиа («Интер») – 2015-йилги ёзги мавсум оралиғида Миланнинг “Интер” жамоасига келиб қўшилди. Ярим ҳимоячи кўрсатаётган ўйинлари билан танқид остида қолиб кетди. Катта маблағ эвазига олиб келинган францийалик футболчи жамоада ўз ўрнини топа олмай келяпти.

Оскар («Челси», «Шанҳай») – бразилиялик иқтидор эгаси бор-йўғи 25 ёшда. Аммо унинг ўйинида пасайиш кузатилмоқда. Сўнгги бир ярим йилда ривожланишдан тўхтаган Оскар жамоага Антонио Конте келиши билан батамом заҳира ўриндиғига михланди. Терма жамоада сўнгги марта 2015 йил 18 ноябрда майдонга тушган футболчи ҳеч бўлмаса катта маблағ топиш илинжида Хитой клубига ўтиб кетди.

Ҳужумчилар :

Томас Мюллер («Бавария») – футбол мухлисларини ҳайратда қолдирган ушбу таркибимиздаги энг зўри. Томас Мюллер Францийа майдонларида бўлиб ўтган Европа чемпионатидаги нурсиз иштирокидан сўнг ҳалигача ўзига келолмагандек. Турнир давомида биронта гол ура олмаган футболчининг, клубга Анчелотти келиши билан ишлари янада қийинлашиб кетди. Германия Бундеслигасидаги дастлабки голини эса декабр ойи бошига келибгина ура олди. Маҳоратли футболчи балким қишки таътилдан сўнг мухлисларини яна қувонтиришда давом этар.

Мемфис Депай («Манчестер Юнайтед») – футбол келажагининг ёрқин юлдузи бўлишини кўпчилик футбол мухлисларию мутасаддиларини жар солишди. «ПСВ»нинг собиқ юлдузи «қизил иблислар» таркибида ҳозирча ўзининг бор истеъдодини кўрсата олмаяпти. Ушбу мавсумда 134 дақиқагина ўйнаган футболчи «Манчестер Юнайтед«да афсонавий 7-рақам остида ўйнашга нолойиқдек.

Заҳирадагилар :

Марко Арнаутович, Луис Густаво, Пако Алкасер, Хуан Итурбе, Жоао Моутиньо, Налдо, Симоне Дзадза, Игнатсио Абате, Жо Ҳарт.

Киритилди: 11.01.2017 22:14. Ўқилди: 12380 марта. Фикрлар: 8 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.