Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Анчелотти қайси мураббийнинг шогирдларини боксчиларга ўхшатган?

Карло Анчелотти Европанинг 4 та кучли чемпионатида ғалаба қозонган биринчи мураббийга айланди. Германияда “Бавария”, Италияда “Милан”, Англияда “Челси” ва Францияда “ПСЖ” билан чемпионлик нашидасини сурган. Бундан ташқари, Анчелотти Чемпионлар лигасида уч маротаба ғалаба қозонган ягона мураббийдир (“Милан” билан икки маротаба ва бир маротаба “Реал” билан). Ўзининг яқиндагина чиққан китобида Карло қай тарзда бу даражага етганлигини айтиб ўтган.

Венгернинг “Арсенали” ҳақида

— Агар сиз тўпни назорат қилишни яхши кўрадиган “Арсенал”дек жамоага қарши ўйнасангиз, улар билан сал қўполроқ ҳаракат қилишингиз керак. Юқори прессинг ва ўз имкониятини сабр билан кутиб ҳаракат қилиш лозим. Тўп уларда эканлигидан хавотирда бўлиш керак эмас, чунки бу сизга қарши ҳужум учун ажойиб имкон туғдиради.

Моуриньонинг ўйин услуби

— У тўп ўтказиб юборишни ёмон кўради, Моуриньони узоқ вақт таблода 0:0 эканлиги хавотирга солмайди. Ҳисоб очилмаслиги унга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Унинг жамоаси худди боксчилар цингари ҳаракат қилишади. 11 раундда чидаб келиб, 12 раундда рақибни нокаутга солиб қўяди. Ўйин давомида рақибни чарчатиб, охирида уларни янчишади.

Гвардиоланинг омад калити ҳақида

— Тўпни назорат қилиш унинг омад калити ҳисобланади. Тўп унинг жамоасида бўлади, буни тушуниш ва бунга кўникиш керак. Гвардиола жамоаси билан тўп борасида баҳслашиш жуда қийин, бироқ бу унчалик ҳам ёмон эмас. Агар сизда тўп бўлмаса, кўп муаммолар четда қолиб кетади. Ўйинни бузиш, жамоа ҳужумини бузиш ва тўхтатиш, ҳимояда бир маромда ҳаракат қилишни хоҳлаган жамоа ўйинчиларига ўргатиш мумкин. Яратувчанлик ва ижодийликка ўргатиш жуда ҳам қийин. Бу ўйинчининг ўзида бўлиши керак. Жамоада эса 11 нафар яратувчанлик қобилиятига эга ўйинчини сотиб олиш имкони йўқ.

Идеал ўйин схемаси ҳақида

— Мен қайси жамоани бошқармай, аввал жамоа ўйинчиларининг имкониятларига қарайман. Асосийси ўйин схемаси эмас, асосий нарса футболчилар қайси ўйин схемаси асосида ва қайси позицияда яхши ҳаракат қилишларида. Шундан келиб чиққан ҳолда схема тузиш осонроқ. Бироқ, мен ўйлайманки, энг оптимал вариант бу 4+4+2 схемаси. Бу схема, энг аввало, ҳимояда яхши ҳаракат қилишни таъминлайди. Жамоа тўртбурчак шаклида ҳаракат қилади. Бунда эса ҳимоядан ҳужумга ва аксинча ҳужумдан ҳимояга қайтиш жуда ҳам осондир.

Жаҳл

— Мен футбочиларнинг хатосига жаҳл қилмайдиган одамман. Улар пеналтини аниқ амалга оширолмасликлари ёки бўш дарвозага гол уролмасликлари мумкин. Бу ҳаммада ҳам бўлиб туради. Бунинг учун мен шогирдларимдан хафа бўлмайман. Ўз иши учун жон куйдирмайдиган ва ўз жамоадошларини ҳурмат қилмайдиганлар менинг жаҳлимни чиқаришади.

Пул

— Одамлар мендан кўпинча “Нима учун сиздан кўра футболчиларга кўпроқ маош тўлашади?” деб сўрашади. Мен учун пул биринчи ўринда турмайди, мен ҳамиша ғалаба учун ҳаракат қиламан. Бу мени руҳлантиради.

Киритилди: 07.06.2017 23:39. Ўқилди: 6822 марта. Фикрлар: 2 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.