Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Альянц-Арена»нинг сирлари

“Бавария” нафақат Германия ва Европа, балки бутун дунёда ҳам барқарор, кучли ва бой клублардан бири ҳисобланади. Бу даражага эришишда, албатта, клуб маркетинг бўлимининг хизмати катта. Қуйида “Бавария” ва унинг уй стадиони бўлмиш “Альянц-Арена” ҳақида қизиқарли маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Бундеслигада стадионларга ўртача 42 мингга яқин томошабин кирса, “Альянц-Арена” доим тўла бўлади – 71000 томошабин.

Ички чемпионат ўйинлари учун чипталар нархи рақибнинг мавқеи ва ўйинчиларнинг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда икки тоифага бўлинади. “A” тоифадаги чипталар 30-70 евро, “B” тоифадаги чипталар 20-60 евродан сотилади.

Чипталар қимматлиги борасида “Бавария” ўрта ўринлардан бирини эгаллайди. Оддийгина “Гамбург”нинг уй стадионига чипта нархи “Бавария”никига нисбатан қимматроқ.

Бунга сабаб эса қуйидагича: 35 мингта чипта мавсумий абонемент сифатида мавсум бошидаёқ сотиб бўлинади. Ҳар бир учрашувда стадиондаги ўринларнинг 10 фоизи меҳмон жамоа ишқибозлари учун ажратилади. Бундан ташқари, ҳомий ташкилотлар учун ҳам ҳар бир ўйин учун чипталар ажратилади. Оқибатда сотувга оз миқдорда чипта қолади. Ўртаҳол аҳоли ҳам футбол кўришдан бебаҳра қолмаслиги учун чипталар арзон нархда сотувга чиқарилади.

Лекин вип-ҳудудлар чипталари нархи ўта қиммат бўлиб, бу борада “Бавария” Бундеслигада биринчи ўринда туради. 

Стадионда 106та корпоратив ложа бўлиб, уларнинг энг қиммати бир мавсум учун 450 минг, энг арзони 250 минг евро туради. Ложаларни ижарага олиш бўйича шартнома камида беш йилга тузилади. 

Шунингдек, стадионда 5000га яқин вип-ўриндиқлар ҳам бўлиб, уларнинг бир марталик нархи 400 евродан бошланади. Ложа ва вип-ўриндиқлардаги томошабинлар учун бепул таом ва ичимликлар, клуб дўконида чегирмалар, автомобиль тураргоҳидан автомобиль учун жой берилади. 

Стадион олдидаги автотураргоҳга 15 мингта машина сиғиши мумкин. Тураргоҳдаги ҳар бир автомобиль учун 10 евродан ҳақ олинади.

“Альянц-Арена”даги “Бавария” дўкони ўйин ўтказиладиган кунлари ярим миллион еврогача даромад келтириши мумкин. Мюнхенда клубнинг тўққизта дўкони фаолият кўрсатади.

Клуб ўтган мавсумда 16,5 миллион евро соф даромад кўрган. “Бавария” 22 йилдан буён фақат даромад топаётган дунёдаги ягона клубдир.

Киритилди: 12.11.2017 18:37. Ўқилди: 5033 марта. Фикрлар: 2 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.