Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. «Бавария» сафарда иродали ғалабага эришди

Европа чемпионлар лигасининг чорак финалидаги тўқнашувлардан яна бирининг  тақдири деярли ҳал бўлди. "Севилья" - "Бавария" жуфтлигида испанияликларнинг имконияти пастроқ баҳоланаётган эди. Аммо "Севилья" баҳс бошидан тажовузкор ўйин намойиш қила бошлади ва ҳисобни айнан андалусияликлар очишди.

Учрашувнинг 32-дақиқасида Эскудеро чап қанотдан узатма берди. Сарабия эса ҳимоячиларни ортда қолдириб, дарвозани ишғол қилди. "Бавария" тезда ўзига келиб олиб, 5 дақиқадан кейин мувозанатни тиклади. Хамеснинг узатмасидан кейин Рибери дарвоза томон унчалик кучли бўлмаган зарба берди, аммо тўп Хесус Наваснинг оёғига тегиб, тўрга бориб тушди.

Иккинчи бўлим бошида Монтелла шогирдлари яна ҳисобда олдинга чиқиб олишлари мумкин эди, аммо Франко Васкес бўш дарвозага йўллаган зарбани Хави Мартинес қайтариб қолишга эришди. Ўйиннинг 68-дақиқасида Рибери чап қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Алькантара бош билан зарба берди. Тўп эса Эскудеронинг оёғидан тўрга бориб тушди. Ҳакамлар бу голни "Бавария" футболчиси ҳисобига ёзишди.

Мюнхенликлар сафардан кичик ҳисобдаги ғалаба билан қайтадиган бўлишди. Бу эса "Бавария"нинг имкониятларини ошириб юборди. Жавоб баҳси 12 апрель куни "Альянц Арена"да бўлиб ўтади.

ЕЧЛ, чорак финал
Севилья Испания – Бавария Германия 1:2 (1:1)
Голлар: 1:0 – 32 Сарабия, 1:1 – 37, автогол Навас, 1:2 – 68 Алькантара.
Севилья – Сория, Лангле, Кьер, Эскудеро, Навас, Писарро, Нзонзи, Васкес, Сарабия, Корреа (Сандро Рамирес, 78), Бен-Йеддер (Муриэль, 80).
Бавария – Ульрайх, Боатенг, Хуммельс, Бернат (Рафинья, 46), Мартинес, Видаль (Хамес, 36), Киммих, Алькантара, Рибери (Роббен, 79), Мюллер, Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Рибери (13), Корреа (15), Бернат (34), Мюллер (85), Писарро (90).

Киритилди: 04.04.2018 01:41. Ўқилди: 5149 марта. Фикрлар: 4 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.