Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Буни билишингиз керак: ЕЧЛ ярим қуръаси ҳақида

Европа чемпионлар лигасининг ярим финал босқичига етиб келдик. Эртага, 13 апрель куни ярим финалга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Қуръа олдидан керакли маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Қачон ва қаерда?
Қуръа ташлаш маросими 13 апрель куни Тошкент вақти билан 17:00да бошланади. Тадбир УЕФА қароргоҳи жойлашган Швейцариянинг Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур маросимдан 1 соат олдин Европа лигасининг ярим финалига қуръа ташланади.

Ярим финал иштирокчилари

"Бавария" (Германия)
"Ливерпуль" (Англия)
"Реал" (Испания)
"Рома" (Италия)

Қуръа механизми
Қуръадан олдин жамоалар саватчаларга ажратилмайди. Қуръа "кўр-кўрона" принципи асосида ўтказилади. Номи дастлаб чиққан жамоа ярим финалнинг илк баҳсини ўз майдонида ўтказади.

Қуръани қаерда томоша қилиш мумкин?
Ўзбекистоннинг FUTBOL TV ва UzREPORT TV, Россиянинг Матч Футбол 1 телеканллари қуръа маросимини жонли эфирда трансляция қилишни режалаштирган.

Қуръа жараёнида кимлар иштирок этади?
УЕФА масъул ходимларидан ташқари Европа чемпионлар лигаси финали элчиси — Андрей Шевченко.

Ўйинлар қачон ўтказилади?
Дастлабки ўйинлар 24 ва 25 апрель, жавоб баҳслари эса 1 ва 2 май кунлари бўлиб ўтади. Тўлиқ тақвим қуръадан кейин аниқ бўлади.

Финал учун қуръа
Киевда ўтадиган финал баҳсида номинал мезбон жамоани аниқлаш учун қўшимча қуръа ҳам ўтказилади.

Навбатдаги ўйинлар:
Ярим финал ўйинлари: 24/25 апрель ва 1/2 май
Финал: 26 май, шанба, Киев, "Олимпийский" стадиони

Киритилди: 12.04.2018 05:51. Ўқилди: 38182 марта. Фикрлар: 2 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.