Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Юпп хайнкес: «Ҳордиқ ва оилавий оромга чанқоқман»

Нафақат Германия, балки бутун футбол оламида катта нуфузга эга тажрибали мутахассис Юпп Хайнкес аслида фаолиятига анча олдин нуқта қўйганди. Бироқ «Бавария»да юзага келган оғир ҳолат 2017 йилнинг 9 октябрида уни 4-марта жамоага қайтарди.

Шу тариқа енг шимариб ишга киришган қария мураббий мюнхенликларни 41 марта майдонга олиб тушди. «Бавария» бу ўйинларда атиги 4 бора мағлубиятга учради.

Асосийси, Хайнкес бошқарув тизгинини қўлга олган паллада жамоа Бундеслига турнир жадвалида Дортмунд «Боруссия»сидан 5 очко ортда қолаётганди.

Якунда эса муддатидан анча олдин чемпионликни расмийлаштирди, ЧЛда ярим финалга етиб борди. Келаси ҳафта эса «Бавария» қария устозига сўнгги соврин - Германия кубогини ҳадя этиши мумкин.

- Герр Хайнкес, жамоангизни Бундеслига чемпионлик тахтига етакладингиз,  Германия кубоги финалига олиб чиқдингиз, ЧЛда эса ярим финалга қадар  келдинглар. Айтингчи, «Бавария»ни қайтадан қабул қилган вақт шундай бўлишини ўйлаганмидингиз?

- Йўқ, ўша пайт чемпионликни ҳам, мамлакат кубоги ёки ЧЛни ҳам хаёлимга келтирмагандим. Зеро, аввало, жамоани оёққа турғазиш, бунинг учун нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида бош қотирдим. Жумладан, машғулотлар жараёнини ташкил этиш тизими анча ўйлантирди.

Аксига олиб, шу орада Томас Мюллер ва Франк Рибери сафдан чиқишди, вазият янада оғирлашди. Октябрь охирида кубок доирасида «Лейпциг» билан учрашиб, зўрға ғалаба қозондик - Свен Ульрайх пенальтилар сериясида охирги зарбани тўсиб, жонимизга оро бўлди. Менимча, ўша муваффақият бурилиш нуқтасига айланди.

- Ҳа, вазият ўта мураккаб эди, шунга қарамай, қисқа вақт ичида «Бавария»ни тўғри йўналишга бурдингиз. Балки муваффақият сирини ошкор этарсиз?

- Очиғи, анчайин мушкул вазифани уддаладик. Петер Херманн ва Херман Герланд каби ёрдамчилар билан ҳаммасини бошдан-оёқ ўзгартирдик, ўз фалсафамиз, услубимизни жорий этдик. Октябрдаги «Бавария» ва яқинда «Бернабеу»да ўйнаган «Бавария» ўртасида каттагина тафовут бор.

Дейлик, Бастиан Швайнштайгер бундай кенг кўламли ўзгаришларни илк марта кўрганини эътироф этди. Умуман, шу мазмундаги фикрлар кўп янгради, мактублар олдик. Ажойиб юксалиш - футболчилар, мураббийлар ва клуб хизматчиларининг умумий ютуқлари.

- Дастлабки иш куни эски-янги шогирдларингизга айнан нималар деганингиз эсингиздами?

- Футболчилар терма жамоалари йиғинларидан алоҳида-алоҳида қайтишаётганди. Шу боис, Зэбернер-штрасседа 3 бора нутқ сўзлашимга тўғри келди (кулади). Табиийки, ҳаммага чинакамига тер тўкиш учун келганимни таъкидладим.

Ўша кунлар Усейн Болтнинг биографик фильмини томоша қилгандим. Футболчиларга машҳур юлдузнинг юксак ғалабалардан кейин билдирган фикрларини такрорладим: «Яратган менга буюк иқтидор берганлигини инкор этмайман, бунинг учун бир умр ҳамд йўллайман. Лекин аҳил жамоам кўмагисиз ҳеч қачон бундай чўққиларни забт этолмасдим!»

Бу ҳикматнинг аҳамияти енгил атлетикадан кўра, футболда бир неча баравар залворлироқдир. Жамоавий ғолибона руҳият, ўзаро аҳиллик ва уюшқоқликка эришмасдан зафар қучишнинг иложи йўқ.

Ҳаттоки, энг сара юлдузларни харид қилиш орқали ҳам ЧЛ кубогини қўлга киритиш амри-маҳол. Чўққини фақат бирдам жамоа забт этади!

- Қадрдон жамоангиз билан нав-батдаги хайрлашувга қандай ҳозирланяпсиз? Ҳар ҳолда, 2013 йилдаги каби кучли ҳаяжонга тушмасангиз керак. Ахир фаолиятингизга иккинчи марта хотима ясаяпсиз.

- Дарҳақиқат, шогирдларим ва мураббийлар штаби билан хайрлашиш осон эмас. Зэбенерштрассега соғ-саломат ташриф буюришнинг ўзи ҳар кун олам-олам қувонч бағишлайди.

Базада ажойиб муҳит ҳукмрон. Бироқ вазиятга холис баҳо бериш керак - жисмоний қувватим чексиз эмаслигини яхши тушунаман. Энди мени бошқа бир эзгу мақсад оҳанрабодек ўзига тортмоқда: ниҳоят, оила аъзоларим даврасида ҳаётдан хотиржам лаззат оламан!

- Айтингчи, ворисингиз - Нико Ковачга қандай жамоани мерос қолдиряпсиз?

- Мадрид ва Леверкузендаги (Германия кубоги) ярим финаллар «Бавария»нинг айни ҳолатини тўлиқ кўрсатиб берди. Ўриндошим жамоани моҳирона бошқариш баробарида ёш иқтидорларга етарли эътибор қаратса, бас.

- Охирги савол: сокин ҳаётга қай-тишни қандай тасаввур қиляпсиз?

- Уйда меҳрибон рафиқам, яқинларим, суюкли жониворларим билан дийдор кўришаман. Бошимни турли ташвишлардан халос этиб, китоб ўқийман, спорт билан шуғулланаман. Яна қадрдон оғайниларим билан чақчақлашиш имконияти бор.

Қисқаси, масъулият юкини бир четга улоқтириб, беғам мухлис мақомини оламан. Демак, ростакамига ҳордиқ чиқариш имкони вужудга келади. Йўқ, Мюнхендаги 8 ойлик умримга «қонли ҳаёт» таърифини беролмайман.

Аммо меҳмонхонада барча шароитлар муҳайё қилинган бўлсада, кечқурунлари ҳорғинликни сезардим. Мана, яна сокинлик қўйнига қайтаман. Зеро, хотиржам ҳордиқ чиқариб, оилавий ором, бахтни туйишга чанқоқман!

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилди: 19.05.2018 19:12. Ўқилди: 2794 марта. Фикрлар: 3 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.