Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бундеслига. «Бавария» ва «Лейпциг» ғалаба қозонди, «Хоффенхайм» мағлуб бўлди

Германия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

“Бавария” клуби Мюнхенда  “Байер”ни қабул қилди. “Альянц-Арена”даги баҳсда мезбонлар иродали ғалабни қўлга киритдилар.

Учрашувнинг илк дақиқалари жуда ҳужумкор руҳда кечди ва бу ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Учрашув дебютидаёқ меҳмонлар пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритдилар, дастлаб Кевин Фолланд ўз омадини синаб кўрди, бироқ бу зарбани Нойер бартараф этди, аммо бу вазиятда ҳакам мезбонлар томонидан қодида бузилишини қайд этди ва 11 метрлик жарима зарбасини бошидан ижро этишни сўради. Бу сафар Венделл мўлжалдан адашмади.

Ордан кўп вақт ўтмай Венделл ўз жарима майдони ичида қўпол хатога йўл қўйди ва бу хатодан Корентин Толиссо унумли фойдаланиб мувозанатни тиклади. 19-дақиқада Арьен Роббен жарима майдонидан қайтган тўпни аниқ зарба билан дарвозанинг тўққизлик бурчагига жойлаб қўйди. Ўйин тугаши арафасида Хамес Родригес ўйинга нуқта қўйган голга муаллиф бўлди.

Параллел кечган ўйинларда «РБ Лейпциг» голларга бой бўлган ўйинда “Ганновер”ни енгди. Мезбонлар таркибида Тимо Вернер дубль қайд этган бўлса, яна бир голга Юсуф Поульсен муаллиф бўлди.

“Вольфсбург”  ва “Герта” ўртасидаги ўйин жанговар дуранг билан якун топган бўлса, “Майнц” ўзида “Аугсбург”ни иродали тарзда енгди. “Хоффенхайм” эса кутилмаганда “Фортуна”га ютқазиб қўйди.

 

Германия чемпионати,  4-тур

Бавария – Байер 3:1 (2:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 5, пенальти Венделл, 1:1 – 10 Толиссо, 2:1 – 19 Роббен, 3:1 – 89 Хамес.

Бавария – Нойер, Боатенг, Рафинья (Алаба, 82), Киммих, Зюле, Роббен, Толиссо (Хамес, 42), Алькантара, Гнабри (Мартинес, 59), Мюллер, Левандовски.

Байер – Градецки, Едвай, Та, Драгович, Бендер, Кор, Бендер (Брандт, 28), Бэйли (Паулиньо, 83), Хавертц, Венделл, Фолланд (Бельараби, 73).

Огоҳлантиришлар: Венделл (55).

Четлатиш: Бельараби (80).

 

РБ Лейпциг – Ганновер 3:2 (2:1, 1:1)

Голлар: 1:0 – 9 Поульсен, 1:1 – 13 Фюллькруг, 2:1 – 40 Вернер, 3:1 – 63 Вернер, 3:2 – 65 Альборноз.

РБ Лейпциг – Гулачи, Орбан, Конате, Мукиеле, Саракки, Ильзанкер, Кампль, Демме (Лаймер, 60), Форсберг (Забитцер, 74), Вернер (Клостерманн, 87), Поульсен.

Ганновер – Эссер, Антон, Альборноз, Зорг (Бакалож, 87), Виммер, Асано (Харагути, 65), Уолас, Майна (Вуд, 65), Швеглер, Бебу, Фюллькруг.

Огоҳлантиришлар: Фюллькруг (25), Демме (45), Мукиеле (55), Вуд (68), Кампль (74), Зорг (74), Поульсен (90), Антон (90).

 

Майнц – Аугсбург 2:1 (0:0, 2:1)

Голлар: 0:1 – 82 Чжи Дон Вон, 1:1 – 87 Уджа, 2:1 – 90 Максим.

Майнц – Мюллер, Аарон Мартин, Ньяхате, Бунгерт (Gürleyen, 78), Бросински, Кунде, Баку (Максим, 86), Квайсон, Онисиво, Буркардт, Матета (Уджа, 73).

Аугсбург – Гифер, Макс, Хинтереггер, Гауэлеу, Хан, Хедира, Грегорич (Чжи Дон Вон, 73; Кордова, 84), Ку Чжа Чхоль, Рихтер (Каюби, 60), Байер, Шмид.

Огоҳлантиришлар: Баку (54), Хедира (73), Гауэлеу (90).

 

Вольфсбург – Герта 2:2 (0:0, 2:2)

Голлар: 0:1 – 61 Дилросун, 1:1 – 87, пенальти Малли, 1:2 – 90 Дуда, 2:2 – 90 Мехмеди.

Вольфсбург – Кастельс, Брукс, Кнохе, Руссийон, Герхардт (Малли, 84), Штеффен (Гинчек, 67), Камачо, Брекало (Мехмеди, 62), Арнольд, Виллиам, Вегорст.

Герта – Ярстейн, Торунарига, Штарк, Платтенхардт, Лазаро, Груйич, Майер, Дуда, Калу (Клюнтер, 90), Дилросун, Ибишевич.

Киритилди: 15.09.2018 20:52. Ўқилди: 2677 марта. Фикрлар: 1 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.