Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Коман феномен, аммо 22 ёшда фаолиятини якунлашга тайёр

Афсуски, шундай. Ушбу футболчининг оёғидаги жароҳат кўнгилдагидек тўп суришига имкон бермаяпти. Кингсли Команнинг фаолияти топ-клубларда ўтмоқда. У «ПСЖ» тарбияланувчиси ҳисобланади, ҳаттоки парижликлар асосий жамоасида учта ўйин ўтказган. Сўнгра текинга «Ювентус»га ўтиб, айнан Туринда топ-футболчи даражасига кўтарилди ва «Бавария» эътиборини ўзига қаратди.

Ҳозир Кингслининг нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Қизиғи, у ҳар қайси жамоасида миллий чемпионат ғолиблигини нишонлашга улгурган: «ПСЖ» билан икки марта, «Ювентус» либосида бир марта ва «Бавария»да уч марта.

Ягона муаммо - Команнинг жароҳатларга мойиллиги. Айниқса, 2018 йил унинг учун ўта нохуш келди. Аввалги мавсум февралдаёқ поёнига етган, Кингслининг болдир суяги жиддий шикастланганди. Шу тариқа у жаҳон чемпионатидан четда қолди, августда эса тўпиғидан лат еди. «Операциялар жонимга тегди. Агар оёғим футбол ўйнаш учун ярамаса, демак, тақдир шу экан. Вазият тақозо этса, фаолиятимни якунлайман», - деди Коман TF1 каналига берган интервьюсида. Унинг оёғи ҳозиргача икки марта операция қилинди.

22 ёшли футболчининг «Бавария» билан шартномаси 2023 йилгача амал қилади. Айни пайтга қадар унинг фаолиятида кўплаб қувончли лаҳзалар бўлган.

* Кингсли Коман - Евро-2016нинг энг тезкор футболчиси. Швейцарияга қарши баҳсда унинг тезлиги 32,8 км.соатни ташкил этди. Эътиборлиси, у Германияда бундан ҳам юқори тезликни намойиш қилганди. Ўша турнирда Коман яна бир ўзига хос мақомга эга бўлганди: Еврода Франциядан қатнашган энг навқирон (19 ёшу 362 кунлик) футболчи сифатида қайд этилган.

* Коман соғлиғини жиддий назорат қилади, зарарли егуликлардан ўзини тияди. «Асосий эътиборим тўғри овқатланишга қаратилган: газланган ичимликлар ичмайман, асосан сабзавотлар ейман. Кундуз пайти, албатта бироз ухлаб оламан. Бу каби деталлар жисмоний ҳолатга таъсир кўрсатади», - деганди Коман «Бавария» билан тўлақонли шартнома имзолашидан аввал. Аммо кўриниб турибдики, оёқларини қандай асраш кераклигини ҳали-ҳамон аниқлаб олмаган, чоғи.

* Лондоннинг «Арсенал» клуби анчадан буён Команни ўз сафига қўшиб олишга интилмоқда. «Бавария» Кингслини «Ювентус»дан ижарага олганда, у деярли таркибга киролмади. Дастлаб ярим ҳимоячи жамоасини алмаштириш пайига тушиб қолганди, аммо ёрқин келажак умидида «Бавария»да қолишга кўнди. Қаҳрамонимиз жамоадошлари билан яхши муносабатда, жорий йилнинг ёзида эса яна бир бор «Арсенал» таклифига рад жавобини берди. Бу ерда гап 50 миллион евро ҳақида бораётганди.

Кингсли Коман ҳақида янграган ягона нохуш хабар 2017 йилнинг ёзига тўғри келганди. Унинг собиқ қаллиғи полицияга мурожаат этиб, футболчини номусига текканликда айблаганди. Жараён унчалик даҳшатли тус олмади: қиз Команнинг ижозатисиз унинг «Инстаграм»даги саҳифасига реклама хабари жойлагач, можаро вужудга келган. Кингсли полициянинг барча талабларини бажариб, жиддий жазодан қутулиб қолди. Ҳозирда қаҳрамонимизнинг «Инстаграм»ида фақат футболга алоқадор маълумотлар бор, холос. «Бавария»да унга қаттиқ ишонишади, чунки Кингсли яшил майдонда кўп нарсага қодир. Буни унинг ўйинини томоша қилганлар жуда яхши билишади.

Киритилди: 25.12.2018 04:58. Ўқилди: 4364 марта. Фикрлар: 1 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.