Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. «В» гуруҳи. «Бавария» «Тоттенхэм»ни янчиб ташлади, Гнабридан покер

Европа чемпионлар лигасининг 2-тури доирасида "Тоттенхэм" ўз уйида "Бавария"ни қабул қилиб, ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Учрашув эса лондонликлар учун муваффақиятли бошланган эди. Сон Хён Мин 12-дақиқада мюнхенликлар дарвозасини ишғол қилди. Германияликлар эса тезда ҳисобни тенглаштириб, биринчи бўлим тугаш арафасида Левандовскининг голи ҳисобда олдинга чиқиб олишди.

Иккинчи таймда Серж Гнабрининг юлдузли онлари бошланди. 24 ёшли футболчи бўлим аввалида икки дақиқа ичида иккита гол урди. Орадан кўп ўтмай Харри Кейн пенальтидан ҳисобни 2:4га етказиб, ўйинга интригани қайтаргандек бўлганди. Аммо сўнгги 10 дақиқада Гнабри яна 2та, Левандовски эса битта гол уриб, якуний ҳисобни 2:7 кўринишига келтириб қўйди.

"В" гуруҳидан ўрин олган "Црвена Звезда" ва "Олимпиакос" жамоалари ўртасидаги ўйинда серблар иродали ғалабани қўлга киритишди. Иккинчи бўлимда греклар футболчиси Бензия майдондан четлатилгани мезбонларга қўл келди.

Иккинчи турдан сўнг "Бавария" 6 очко билан пешқадам, "Тоттенхэм" эса 1 очко билан жадвалда сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

Европа чемпионлар лигаси, 2-тур

«B» ГУРУҲИ
Тоттенхэм Англия – Бавария Германия 2:7 (1:2, 1:5)
Голлар: 1:0 – 12 Сон Хён Мин, 1:1 – 15 Киммих, 1:2 – 45 Левандовски, 1:3 – 53 Гнабри, 1:4 – 55 Гнабри, 2:4 – 61, пенальти Кейн, 2:5 – 83 Гнабри, 2:6 – 87 Левандовски, 2:7 – 88 Гнабри.
Тоттенхэм – Льорис, Орье, Алдервейрелд, Вертонген, Роуз, Уинкс (Ламела, 81), Ндомбеле (Эриксен, 64), Сиссоко, Алли (Лукас Моура, 71), Сон Хён Мин, Кейн.
Бавария – Нойер, Павар, Зюле, Боатенг (Мартинес, 72), Алаба (Алькантара, 46), Киммих, Толиссо, Коман (Перишич, 71), Коутиньо, Гнабри, Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Гнабри (25), Ндомбеле (42), Кейн (46).

Црвена Звезда Сербия – Олимпиакос Греция 3:1 (0:1, 3:0)
Голлар: 0:1 – 37 Рубен Семеду, 1:1 – 62 Вулич, 2:1 – 87 Милунович, 3:1 – 90 Боачи.
Црвена Звезда – Борян, Гобелич, Милунович, Дегенек, Родич, Йованчич (Вулич, 55), Каньяс (Петрович, 73), Гарсия, Марин, ван Ла Парра (Боачи, 61), Томане.
Олимпиакос – Жозе Са, Торосидис, Рубен Семеду, Мерья, Цимикас, Бухалакис, Камара (Эл-Арабий, 89), Масурас (Эльабделлауи, 79), Бензия, Ловера (Поденсе, 61), Герреро.
Огоҳлантиришлар: Родич (26), ван Ла Парра (36), Бензия (42), Боачи (80), Петрович (83), Торосидис (90), Марин (90).
Четлатиш: Бензия (57).

Жамоа Ў    Ғ   Д   М   Т - Н  Очко
1 Бавария 2 2 0 0 10-2 6
2 Црвена Звезда 2 1 0 1 3-4 3
3 Олимпиакос 2 0 1 1 3-5 1
4 Тоттенҳэм 2 0 1 1 4-9 1

 

Киритилди: 02.10.2019 06:32. Ўқилди: 7167 марта. Фикрлар: 6 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.