Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. «В» гуруҳи. Левандовскидан «покер», «Тоттенхэм»дан иродали ғалаба ва Моуриньо жамоаси плей-оффга чиқди

Европа чемпионлар лигасининг "В" гуруҳида "Бавария" гуруҳ босқичи тугашига 2та тур қолганида плей-офф босқичи йўлланмасини ҳал қилиб бўлган эди.

Мюнхенликлар 5-турда "Црвена Звезда" майдонига ташриф буюриб, рақибни 6:0 ҳисобида тор-мор этишди. Польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски бугун "покер"га эришди.

Грециянинг "Олимпиакос" жамоаси эса Лондонда Моуриньо бошчилигидаги "Тоттенхэм"ни анча қийнаб қўйди. Меҳмонлар баҳснинг 6-дақиқасидаёқ Эл-Арабийнинг ажойиб зарбаси эсазига ҳисобни очишди. 19-дақиқага келиб "шпорлар"нинг ҳимоядаги ишончсиз ўйини туфайли Рубен Семеду грецияликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

"Тоттенхэм" эса биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада Деле Аллининг голи эвазига ҳисобни биттага қисқартиришди.

Иккинчи бўлимда эса лондонликлар ғалабани ўз томонларига оғдиришди. Харри Кейин иккита гол урган бўлса, Орье битта голга муаллифлик қилди.

"В" гуруҳида "Бавария" биринчи ўрин, "Тоттенхэм" эса иккинчи поғона билан плей-офф босқичи йўлланмасини нақд қилди.

Европа чемпионлар лигаси, "В" гуруҳи. 5-тур
Тоттенхэм Англия – Олимпиакос Греция 4:2 (1:2, 3:0)
Голлар: 0:1 – 6 Эл-Арабий, 0:2 – 19 Рубен Семеду, 1:2 – 45+1 Алли, 2:2 – 50 Кейн, 3:2 – 73 Орье, 4:2 – 77 Кейн.
Тоттенхэм – Гассанига, Санчес, Орье, Роуз, Алдервейрелд, Лукас Моура (Сиссоко, 61), Дайер (Эриксен, 29), Алли (Ндомбеле, 83), Уинкс, Сон Хын Мин, Кейн.
Олимпиакос – Жозе Са, Эльабделлауи, Цимикас, Рубен Семеду, Мерья, Бухалакис (Вальбуэна, 74), Гильерме, Поденсе (Ранджелович, 79), Камара, Масурас, Эл-Арабий (Герреро, 85).
Огоҳлантиришлар: Рубен Семеду (39), Алдервейрелд (61), Бухалакис (68), Цимикас (71), Поденсе (75).
 
Црвена Звезда Сербия – Бавария Германия 0:6 (0:1, 0:5)
Голлар: 0:1 – 14 Горетцка, 0:2 – 53, пенальти Левандовски, 0:3 – 60 Левандовски, 0:4 – 64 Левандовски, 0:5 – 67 Левандовски, 0:6 – 89 Толиссо.
Црвена Звезда – Борян, Родич, Милунович, Дегенек, Гобелич, Марин, Петрович (Иванич, 76), Гарсия (Панков, 69), Каньяс (Вулич, 61), Вуканович, Боачи.
Бавария – Нойер, Дэвис, Боатенг, Павар, Толиссо, Коутиньо (Перишич, 60), Горетцка, Алькантара, Коман, Мартинес (Киммих, 68), Левандовски (Мюллер, 77).
Огоҳлантириш: Милунович (6).

ЖамоаЎйин Ғ    Д  Мағ-тТ - Н Очко
1 Бавария 5 5 0 0 21-4 15
2 Тоттенҳэм 5 3 1 1 17-11 10
3 Црвена Звезда 5 1 0 4 3-19 3
4 Олимпиакос 5 0 1 4 7-14 1
Киритилди: 27.11.2019 03:18. Ўқилди: 4801 марта. Фикрлар: 2 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.