Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бундеслига. «Бавария» ўз уйида «Байер»га ютқазди (видеошарҳ)

Германия чемпионатининг 13-тури доирасида кутилмаган натижа қайд этилди. «Бавария» клуби ўз майдонида «Байер»ни қабул қилиб, имкониятни бой бериб қўйди.

Бу ўйинда омад мезбонлардан анчагина юз ўгирганини таъкидлаш лозим. Масалан, 9-дақиқада Гнабри дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб, зарба берди. Аммо тўп устунга тегиб қайтди. Орадан 1 дақиқа ўтиб эса ливеркузенликлар ҳужумчиси Бэйли бирга бир вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.

Учрашувнинг 34-дақиқасида Мюллер жарима майдончаси ташқарисидан зарба билан мувозанатни тиклади. Бироқ орадан яна бир дақиқа ўтиб, яна ўша Бэйли деярли яккама-якка вазиятда кучли зарба орқали Нойерга имконият қолдирмади.

Иккинчи бўлимда устунлик тўлалигача мюнхенликлар томонида бўлди. Тўп бир мартадан дарвоза устуни ва тўсинига тегди, баъзи вазиятларда "Байер" посбони ажойиб ҳаракат қилди.

Натижада, "Бавария" ўз майдонида аламли мағлубиятни қабул қилди ва жамоа жадвалда 4-ўринга тушиб қолди.

Германия Бундеслигаси, 13-тур
Бавария – Байер 1:2 (1:2, 0:0)
Голлар: 0:1 – 10 Бэйли, 1:1 – 34 Мюллер, 1:2 – 35 Бэйли.
Бавария – Нойер, Павар, Мартинес (Алькантара, 81), Алаба, Дэвис, Горетцка, Киммих, Мюллер (Коутиньо, 69), Гнабри, Левандовски, Перишич (Коман, 69).
Байер – Градецки, Бендер, Та, Бендер, Венделл (Синкгравен, 65), Арангис (Демирбай, 80), Баумгартлингер, Диаби, Амири, Бэйли (Бельараби, 63), Фолланд.
Огоҳлантиришлар: Баумгартлингер (42), Бельараби (90), Бендер (90), Горетцка (90).
Четлатиш: Та (81).

Киритилди: 01.12.2019 07:55. Ўқилди: 4726 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.