Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

2019 йилда умумий ҳисобда нечта трансфер амалга ошди? Уларнинг умумий қиймати қанча?

Ортда қолган йил давомида амалга оширилган трансферлар ҳақида кенгроқ маълумот беришда давом этамиз. Бугун ўтган 12 ой давомида дунё клубларининг трансфер оламида қанчалар фаол бўлганини билиб олишингиз мумкин.

2019-йилда трансфер олами янги рекордни ўрнатди десак, янглишмаган бўламиз. Ўтган йили футбол оламида трансферлар учун умумий ҳисобда 7,35 миллиард доллар сарф этилди. Бундан аввалги кўрсатгич 6,94 миллиард эди.

Йил давомида 18 042 та трансфер амалга ошган бўлиб, бу ўтган йилги кўрсатгичдан 9,1 фоиз кўпроқ дегани. Бу борадаги жадал ўсишни гувоҳи бўлишими мумкин.

Шундай бўлсада, амалга оширлган трансферларнинг 4,6 фоизи 1 миллион доллардан қимматроққ сотиб олинган футболчиларни ташкил этади. 10 миллиондан ортиқроққа баҳоланган футболчиларнинг умумий кўрсатгичдаги улуши атиги 0,98 фоизга тенг. Ушбу рўйхатдаги футболчиларнинг 85,1 фоизни эркин агент сифатида бошқа жамоаларга ўтган футболчилар ташил этишини инобатга олсак, қолган футолчиларнинг умумий қиймати ўртача 2,74 миллион эврога тенг бўлиб қолади.

Трансферлар борасидаЕвропа яққол пешқадамлик қилди. Ушбу қитъанинг 1914 жамоаси ўтган мавсумда трансферларда фаол иштирок этишга муваффақ бўлди ва 12 290 та трансферни амалга оширди. Бу умумий кўрсатгичнинг 68,1 фоизи дегани! Эркин агентлар борасида бу қитъа сўнгги поғонада бормоқда. Европада амалга оширилган трансферларнинг 57 фоизидагина пулсиз келишувга эрилишган. Айрим қитъаларда бу кўрсатгиc 92 фоизга тенг.

Энг кўп қўлланилган трансфер маршрутлари Бразилиядан Португалияга бўлиб, ортда қолган йил давомида Жанубий Америкадан Португалияга 228 та футболчи кўчиб ўтган. Ангилиядан Шотландияга 168 та. Бу борадаги кўрсатгичларнинг 3-ўринини Портгугалиядан Бразилияга қайтиб кетган (148 та) футболчилар эгаллашди.

Ангилия ўтган йилгидан камроқ футболчи харид қилганига қарамай, 1,5 миллиард евро сарфлади ва бу борада яққол пешқадамга айланиб олди. Испанияда эса трансферлар учун 1,23 миллиард сарфланди. Италия клублари футболчилар учун 873 миллион евродан воз кечишди. Агарда, бу рўйхатга Германия ва Францияни ҳам қўшадиган бўлсак, йил давомида сарф этилган пулларнинг катта қисми кучли бешлик клублари томонидан ишлатилгани маълум бўлади.

2019 йил давомида трансферлардан энг кўп Португалия даромад олди. Ушбу юрт футбол клублари футболчиларни сотиб олган пулни айриб ташлаганда ҳам 384 миллион евро ишлаб олишди. Улардан кейинги ўринни 299 миллион билан Бразилия эгалламоқда. Кучли учликни Голландия 273 миллион билан якунлаб беради.

Eнг кўп харид қилинган бразилиялик футболчилар бўлди. Ушбу юрт футболчилари умумий ҳисобда 1988 та трансферда иштирок этишди. Улардан кейинги ўринда 946 та футболчи билан Аргентина турган бўлса, кучли учликни британияликлар (801та трансфер) якунлаб беришади. Қизиғи шундаки, 3,4 миллион аҳолига эга Уругвайнинг 433 та футболчиси трансфер қилинди.

Футболчилар учун сарф этилган сумманинг қийматига келадиган бўлсак, бу борада Франция Бразилияга деярли етиб олди. (826 миллион евро – 925 миллион евро). Шунингдек, португалияликларнигн ҳам трансфер бозорида нархи жуда баланд. Уларнинг умумий қиймайти 544 миллиондан ошиб кетди. Белгиялик футболчилар ҳам 500 миллионлик кўрсастгични забт этишга муваффақ бўлишди. Бунда Эден Азарнинг тутган ўрни беқиёс.

Киритилди: 24.01.2020 20:25. Ўқилди: 10863 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.