Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Бавария”нинг барча замонлардаги футболчиларидан ташкил топган рамзий жамоа

Stadion.uz немис футболи байроқдори “Бавария” тарихидаги энг кучли футболчилардан ташкил топган жамоа билан таништириб ўтади.

Кўпчилик Зепп Майерни кутган бўлиши мумкин, бироқ Оливер Каннинг ҳам ўзига ҳос устунлиги мавжуд. Майер Бундестимни ЖЧда ғолиб қилган бўлса, Кан “Бавария”ни узоқ кутилган EЧЛ ғолиблигини қўлга киритишини таъминлаб берган.

Филипп Лам (Германия)

Бутун фаолияти давомида бирорта қизил карточка олмаган Лам ҳақида соатлаб сўзлаш мумкин. Жамоа учун деярли бутун фаолиятини бағишлаган футболчи “Бавария” билан 21 та совринни боши узра кўтаришга муваффақ бўлган.

Франц Беккенбауэр (Германия)

Иккита олтин тўпни қўлга киритган футболчини клуб рамзий жамоасига киритмасликнинг иложи йўқ. Футболда ҳам, менежментда ҳам “Бавария” учун катта фойда келтирган инсон доиммо ҳурматга сазовор.

Ханс-Георг Шварценбек (Германия)

Беккенбауэр билан биргаликда майдонда “ёндирган” футболчи жамоа сафида деярли барча мусобақаларда ғолиб чиқишни уддалаган. У ҳақида янги авлод мухлислари яхши билмасликлари мумкин, бироқ ишонаверин, у “Бавария” тарихидаги энг кучли ҳимоячилардан бир!

Пауль Брайтнер (Германия)

Жамоа сафида 350 та ўйин ва 109 та гол. Жамоа учун тўққизта совринни ютиб беришни уддалаган футболчи ўзининг жанжалкаш ҳарактери билан мухлислар ёдида қолгани аниқ.

Лотар Маттеус (Германия)

Рамзи жамоада асосан немисларнинг бўлиши табиий ҳол. “Бавария” доимо иқтидорларни топиш ва юзага чиқариш борасида қолган жамоалардан бир қадам олдинда бўлган. Жамоа сафида 15 та совринни қўлга киритган Маттеус “олтин тўп” соврини эгаси ҳам саналади.

Бастиан Швайншайгер (Германия)

Швайнида “Олтин тўп” йўқ, бироқ унинг клуб сафида ўтказган 500 та ўйин барча совринлардан қадрлироқ. “Бавария” учун майдоннинг деялри барча нуқталарида ҳаракат қилган Бастиан қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларга “Бавария” сафида эришган.

Арьен Роббен (Нидерланды)

Германия футболи юрагининг бир бурчагида голланд футболчисининг бўлиши қанчалар ғалати туюлмасин, бу адолатли қарор. Қанотдан ёриб кириб зарба бериш борасида мутахассис “Бавария” учун 20 та соврин ютиб берган.

Роберт Левандовски (Польша)

Ўз вақитда “Реал Мадрид”нинг мўмайгина таклифига рад жавобини берган Роберт замонавий футболдаги энг кучли марказий ҳужумчилардан бири. Қаҳрамонимиз 31 ёшда бўлишига қарамай, рекорларни янглашда давом этмоқда.

Герд Мюллер (Германия)

 “Кичкина бақалоқ Мюллер” лақаби билан рақибларни титратган Мюллернинг жамоа учун қилган ишлари ҳақида кино олиш мумкин. Афсуски, Герд айни дамда 74 ёшда ва Альцгеймер касаллиги билан оғримоқда. Энг ачинарлиси шундаки, унинг яқиналари немис футбол афсонасини қариялар уйига топшириб юборишган. 15 йил давомида фабрикада ишлаб ҳам “олтин тўп” га лойиқ кўрилган Мюллер олдида шляпамизни ечмаслининг иложи йўқ.

Киритилди: 07.02.2020 00:36. Ўқилди: 6182 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.