Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Реал Мадрид”, “Барселона” ва бошқа грандлар тарихидаги энг кўп ассистни амалга оширган футболчилар ким?

“Осасуна”га қарши баҳсда Карим Бензема гол уришнни уддалай олмади, бироқ у“қироллик клуби”даги ўзининг 132-голли узатмасини амалга оширди. Бу бутун жамоа тарихидаги энг яхши натижа(!) дегани! Хўш, бошқа жамоаларда бу кўрсатгич борасида кимлар етакчи?

“Барселона”

Лео нафақат гол уриш, балк унга ҳаммуаллиф бўлишда ҳам беназирлигини намойиш этишда давом этмоқда. Айни дамда унинг хисобида 259 та ассист мавжуд. Ундан кейинги ўринда бораётган хавида 184 та узатма мавжуд.

 

“Атлетико”

Қизиғи шундаки, Коке бу рекордни ўзиники қилиб олиш учун 100 та узатма кифоя қилди. Ёш бўлишига қарамай, “Атлетико Мадрид”нинг рамзий жамоасидан жой олган футболчи ўз вақтида бир нечта грандларга рад жавобини беришни уддалаган.

 

“Ливерпуль”

Стивен Жеррард нафақат сардор, балки жамоанинг чианакам ҳалоскори эди. Истанбулдаги финалнинг ўзи Стивеннинг хотирасини абадийлаштириш учун кифоя. Айни дамда Шотландияда фаолият олиб бораётган мураббийнинг хисобида 115 та голли узатма мавжуд. Бу рекордни Клоппнинг “қўрқинчли” йигитлари ҳам янглишга “ёшлик” қилишяпти.

“Манчестер Сити”

Бугун унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган футболчилар ҳақида қисқача фикр юритган эдик. Дарҳақиқат, Силва “Сити” тарихидан муқим ўрин эгаллашга муносиб. Унинг хисобидаги 137 та самарали узатма ҳам шундан далолат бериб турибди.

“Челси”

Сезганингиздек бу рекорд айни дамда жамоани бошқараётган Френк Лемпардга тегишли. У “аристократлар” сафида 150 та ассистни амалга оширган ягон футболчи.

“Арсенал”

Жамоада узоқ қолмаганига қарамай, Фабрегас ўзидан яхши ном қолдиришга улгурди. 92 та аниқ узатма ва у “кононирлар” сафидаги энг кўп ассистни амалга оширган футболчига айланиб олди. Сеск жамоадан кетганига деярли 10 йил бўлганига қарамай, бирорта футболчи унинг натижасини қайтара олмади.

“Ювентус”

Туринлик мухлислар ёқимтойи ва футбол оламининг “еркатой” футболчиси - Аллесандро Дел Пиеро хисобида 79 та аниқ узатма мавжуд. Бу “зебра”лар тарихидаги энг яхши натижа бўлиб турибди.

“Интер”

Деян Станкович ва Майкон бу рекордни муносиб бўлишиб туришибди. Шундай бўлсада, Майконни алоҳида кўрсатиш инсофдан бўлади. Сабаби, бразилиялик футболчи 50 та узатмани қанот ҳимоячиси бўлиб ҳам амалга оширишга муваффақ бўлган. Станкович эса, кўпроқ жарима зарбалари билан ёдимизда қолган.

“Бавария”

Ўрганилмаган шахс ва спортчи - Томас Мюллер аллақачон 182 та голда иштирок этишга улгурди. Шунингдек, Фрак Рибери ҳисобида ҳам ҳудди шунча узатма мавжуд. Мюллер мавсум якунига қадар яна битта ассистни амалга оширса, мутлоқ пешқадамликни қўлига олиши аниқ 

ПСЖ

Париж клубига катта пуллар келиши билан кучли ижрочилар ҳам жамоа сафида кўрниш беришни бошлади. Ди Мариа ҳам шулар жумласидандир. Сўнгги турда ўзини кўрсатган аргентиналик футболчи 86 та голда фаол иштирок этишга муваффақ бўлди. Катта саҳнага энди чиққан жамоа футболчиси учун чакки натижа эмас.

Киритилди: 12.02.2020 03:03. Ўқилди: 13093 марта. Фикрлар: 7 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.