Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Челси»ни «сочиб» ташлаган йигит

Stadion.uz “Бавария” асосий таркибида тўп сураётган канадалик “болакай” билан қисқача таништириб ўтади.

Мавсум бошида ким ўйлабди дейсиз Алфонсо Дэвиснинг чап қанот ҳимоячисига айланиб қолишини?! Шунчаки жамоанинг ўнг қанот ҳимоячиларига эътибор қаратинг! Алаба, универсал Павар, Киммих ва Эрнандес!  Мана шу ҳимоячиларнинг барчаси иккита қанотда ҳам бирдек ҳаракатланишга қодир, дунёнинг ўз позициясидаги энг кучли футболчилари саналади.

Мавсум бошида “Бавария” ҳимояда Павар, Зюле, Эрнандес, Алабадан ташкил топган тўртликка мурожаат этаётган эди. Бирданига Эрнандес ва Зюле жароҳ олди ва сафдан чиқади. Мюнхенликлар вазиятдан чиқиб кетиш учун Боатенгни ортга қайтаришди. Шунга қарамай, чап қанотдаги бўшлиқни тўлдириш муаммоси пайдо бўлди? Барчаси 26 октябрь санасидаги “Унион”га қарши учрашувда бошланди. Кейинги турда “Бавария” 5:1 ҳисобида енгилгач, Ковач кетди, лекин Алфонсо янги позициясида мустаҳкам ўрнашб олди. Аслида қанот ҳужумчиси бўлишига қарамай, Алфонсо янги позицияда шундай ўйин кўрсатяптики, мана 21 та ўйиндан бери асосий таркибда ўйнаб келмоқда. Дэвис жамоанинг асосий ҳужум қуроли бўлибгина қолмай, ҳимояда ҳам тер тўкишни унутмаяпти. Энг ажабланарлиси шундаки, “Бавария” ўтган йили Дэвисни МЛС тарихида рекорд сумма (15 миллион евро. Шу кунга қадар 22 ёшгача бўлган футболчилар орасида ҳеч ким Европага бундай катта сумма эвазига ўтмаган) эвазига вингер сифатида харид қилинган.

Канаданинг “Ванкувер” жамоаси тарбияланувчиси келажакда иккинчи Рибери бўлиши кўзда тутилган эди аслида. Унинг келажаги ҳимоя билан боғлиқ бўлиши кимни хаёлига келибди дейсиз? Дэвиснинг “Ванкувер”даги устози Крейг Далриплнинг футболчи ҳақидаги сўзларига эътибор қаратинг: “Ҳар бир болакай иккинчи Роналду ёки иккинчи Месси бўлишни истайди. Улар ўзгача футболчилар, бироқ Алфонсо ҳам улар сингари ўзгача. Унда яримта Месси ва яримда Роналду уйғунлик акс этган. Шунга қарамай, мен унинг ўйинларини Килиан Мбаппеникига ўхшатиб юбораман. У Киллиан сингари тезкор ва жисмонан бақувват футболчи. Шунингдек, унинг тўп билан муомаласига разм солсам, ёш Тьери Анрига ҳам ўхшаб кетадиган хислатларини пайқаб қоламан. У Тьери сингари баландпарвоз сўзларни ёқтирмайдиганлар сирасига киради. Кўрамиз, у Европада мен номини зикр қилган футболчилардан қай бирига ўхшаш манерада ўзини намойиш этар экан?!"

Футболчининг майдонда унверсаллиги уни ортиқча қийинчиликсиз ҳимоядан жой олишини таъминлаб бермоқда. “Бавария” Алфонсонинг ҳимояга кўчиргани учун унинг собиқ мураббийи ҳам ҳам ҳайрон бўлгани аниқ. Ўтган йили баҳорда Дэвис бир неча бор захирадан майдонга тушиб, Коман, Хамес ва Гнабриларни алмаштирган эди, бироқ “Майнц”га қарши учрашувда Ковач Алфонсони айнан Давид Алабанинг ўрнига жангга ташлаганини унутмаслик лозим. Алфонсо ўзининг жамоадаги дебют голини ҳам расман қанот ҳимоячиси позициясида киритди. Ваҳоланки, унинг жамоадаги асосий вазифаси қанот вингерлари дам олиш учун имконият яратиб беришдан иборат бўлса ҳам.

“Челси” мухлиси


Футболчи ЕЧЛда “Челси”га қарши ўйинда энг яхши футболчилардан бири бўлган бўлса-да, “аристоккратлар”нинг мухлиси эканлигини яшириб ўтирмади : “Дадам доимо “Челси”нинг ашаддий мухлиси бўлганлар. Ҳозир ҳам “кўклар”нинг бирорта ўйинини ўтказиб юбормай томоша қиладилар. Ёшлигимда ўйинларни иккимиз томоша қилар эдик. Айни дамга келиб улғайдим, “Бавария” сафига ўтдим, бироқ “Челси”га мухлислик қилиш ёшлигимнинг бир бўлаги сифатида тарихда абадий қолди. Дидье Дрогбанинг мухлиси эканлигимни яшириб ўтирмайман.

Қаерда туғилган?

Алфонсо қочоқлар учун Ганада бунёд этилган Будбурам лагерида 2000-йилда дунёга келган. Унинг ота-онаси асли либерияиклар бўлиб (айни дамда ушбу юртни “олтин тўп” эгаси Жорж Веа бошқариб келмоқда), улар фуқаролар урушидан қочиб янги ҳаёт излаб юрган даврларда фарзандли бўлишади. Қайсидир маънода уларга омад ҳам кулиб боқади. Алфонсо 5 ёшга тўлганида, улар оилавий Канаданинг Виндзоре шаҳарчасига, кейин Эдмонтонга кўчиб кетишади. Алфонсо 15 ёшга тўлганидагина Канада фуқоролигини олгач, ёшлар жамоасига тўп суришни бошлайди. 2017-йилда эса, терма жамоа сафида ҳам дебют қилишга муваффақ бўлди. Эътиборлиси шундаки, Алфонсо миллий жамоада тўп сурган энг ёш футболчи бўлибгина қолмай, ўзининг 19 ёшида Канада термаси сафида 5 та гол киритишга ҳам муваффақ бўлди.

Санъатга бефарқ эмас

Агар Алфонсо футболчи бўлишни уддалай олмаганида, аниқ шоу-бизнес вакилига айланган бўлар эди.  Бу видеода канадалик футболчи Уитни Хьюстон  ижросидаги «I will always love you»  қўшиғини “Бавария”нинг тушлик чоғида жонли куйламоқда.


Бу видео футболчининг тик-ток аккаунтидан олинган бўлиб, Дэвисга жуда катта машҳурлик олиб келган.

Киритилди: 26.02.2020 14:13. Ўқилди: 10047 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.