Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер оламидаги янгиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз

Кулибали нишонда

 

Италиянинг “Наполи” жамоаси ҳимоячиси Калиду Кулибали бир йўла иккита гранд эътибор марказида турибди. “LGDS” берган хабарларга кўра, “Бавария” ва “Манчестер Юнайтед” ҳимоячини қўлга киритиш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқчи.

Cенгаллик футболчи ёзда ПСЖга ўтиши ҳақида бир нечта манбалар маълум қилганига қарамай, немис ва инглиз клублари уни сотиб олиш фикридан қайтганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Калиду Париждан ўзи учун 4 миллион еврога уй харид қилган эди.

Форсберг АПЛга йўл оладими?

“РБ Лейипциг” жамоаси ярим ҳимоячиси Эмил Форсберг ёзда “буқалар” сафини тарк этиши тобора аниқлашиб бормоқда.

“Bild” нашри берган хабарларга кўра, швед билан Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби жиддий қизиқиб қолган ва уни ёзда ўp таркибига қўшиб олмоқчи. Немис жамоаси ўз плеймейкерини 17 миллион еврога сотишга рози. Шу сабабли, “қизил иблислар” ёзда трансферни амалга оширишни режалаштиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Форсберг ушбу мавсумда Бундеслиганинг 16 та ўйинида иштирок этди ва ўз хисобига 5 та гол ёзиб қўйди.

Савдоси энг чаққонлардан бири Дортмундга кўчиб ўтадими?

 

ТМW нашри берган хабарларга кўра, “Ренн” клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга “Боруссия Дортмунд” жамоасига ўтишга яқин турибди.

Немис жамоаси иқтидорли тинейжерни қўлга киритиш учун ўз тарихидаги рекорд (42 миллион евро) суммани беришга ҳамтайёр эканлигини расман маълум қилган. Айни дамда дортмундликлардан ташқари, футболчи учун “Реал Мадрид”, “Ювентус” ва “Милан” клублари ҳам “оғиз солишган”.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунга қадар “Боруссия Дортмунд” клуби тарихидаги энг қиммат трансфер Матс Хуммелс саналади. Жамоа ўз футболчисини ортга қайтариш учун 30,5 миллиондан воз кечишига тўғри келган.

Руиз қайси клубга ўтади?

““Наполи” жамоасидаги ўйинлари билан барчанинг эътибор марказида турган Фабиан Руиз ёзда “Реал Мадрид” футболчисига айланади”,-деб хабар бермоқда “Calciomercato” нашри.

Манбанинг маълум қилишича, “қироллик клуби” Руиз учун “Наполи”га 70 миллион евро таклиф қилмоқчи. “Реал Мадрид” ярим ҳимоячини март ойининг сўнгги кунларига қадар ўз футболчиси қилишга ҳаракат қилади. Сабаби, Европа чемпионатидан сўнг, Фабианнинг трансфер қиймати кескин кўтарилиши мумкин.

Виржилга янги шерик топилган кўринади

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси “Брайтон” ҳимоячисини қўлга киритмоқчи. Айни дамда “Лидс”да ижара асосида тўп сураётган Бен Уайт ёзда “Ливерпуль”га кўчиб ўтиши мумкин.

“TheAthletic” берган маълумотларга қараганда, “қизиллар”нинг скаутлари бир неча бор 22 ёшли футболчининг ўйинларини стадиондан томоша қилишга улгурган.

Трансфермаркет портал ангилиялик ҳимоячини 2,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 28.02.2020 01:40. Ўқилди: 9910 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.