Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер оламидаги ягиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан ўртоқлашишда давом этамиз.

Самуэл Умтитига ҳаридорлар кўп

 

Яқинлашиб келаётган ёзги трансфер ойнаси чоғида “Барса” ўз ҳимоячисни сотиб юборишга яқин турибди. Испания нашрлари берган хабарларга қараганда, ҳимоячининг атрофида бир нечта топ клублар “ўралашиб” қолган.

“Le Gazzeta Della Sport” нашри берган хабарларга қараганда, ҳимоячи учун курашга “Интер”, “Ювентус”, “Арсенал” ва ПСЖ клублари қўшилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” ўз ҳимоячисини 50 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб юборишга тайёр эканлигини расман маълум қилган эди.

Лалана учун асосий даъвогарлар номи аниқ

 

Аввалроқ хабар берганимиздек, Адам Лалана ёзда эркин агент мақомини олади. “TheTelegraf” нашри берган хабарларга қараганда, футболчини қўлга киритишни истаётган жамоалар номи аниқ бўлиб улгурган.

Унга кўра, “Ливерпуль” футболчиси ёзда “Вест Ҳем”, “Лестер” “Тоттенҳем” ва “Арсенал” клубларидан бирига бориб қўшилиши кутилмоқда.

Манба берган хабарлага қараганда, футболчининг ўзи “Лестер” сафида ҳаракат қилишни истамоқда. “Тулкилар” ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Жеймс Меддисоннинг ўрнини айнан Лалалана билан тўлдиришни режалаштирмоқда. Шунга қарамай, топ жамоалар каттароқ маош эвазига ярим ҳимоячининг фикрини ўзгартириши ҳеч гап эмас.

“Челси” ёзда ҳужумчи олмоқчи
 

Лондоннинг “Челси” клуби ёзда “Лион” ҳужумчиси Муса Дембелени сотиб олиши мумкин. “The athleric” нашри берган хабарларга қараганда, “аристократлар” ёзда жамоани тарк этувчи Оливие Жирунинг ўрнига ҳужумчи харид қилишлари шарт. Сабаби, айни дамда клубда фақат иккитагина номинал ҳужумчи қолмоқда.

Аслида “Лион” ўз ҳужумчисини сотишни истамаяпти, бироқ клуб 50 миллион евро учун Дембеледан воз кечиши мумкин. Футболчининг ўзи ҳам АПЛда тўп суришга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, қишда ҳужумчи билан Лондоннинг яна бир жамоаси – “Тоттенҳем” ҳам қизиқиб қолган эди.

Ловрен Лондонга кўчиб ўтади

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳимоячиси Деян Ловрен ёзда Лондон клубларидан бирига ўтиши кутилмоқда. “DailyExspress” нашри берган хабарларга қараганда, 30 ёшли ҳимоячи билан “Арсенал” ва “Тоттенҳем” жамоалари жиддий қизиқиб қолган.

Хорватиялик футболчининг “Ливерпуль” билан тузган шартномаси 2021-йилда ўз якунига етади. Томонлар шартномани узайтириш борасида ҳали келишувга эришмаган. Шу сабабли, қизиллар ҳимоячини ёзда сотиб юборишни режалаштимоқда.

Футболчининг ўзи ҳам жамоани тарк этишга қарши эмас. У ўйин амалиёти тақдим этишга қодир жамоалардан бирида тўп суришни истамоқда. “Ливерпуль” Ловреннинг трансферидан 20 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

“Барселона” Дембеледан қутилмоқчи

 

Каталониянинг “Барселона” клуби Усман Дембелени сотиб юборишга қарор қилди. Бу ҳақида АSнашри маълумот бермоқда. Жамоа ҳужумчини тўлиқ сотиб юборишни истамоқда. Шунингдек, клуб сотиб олиш шарти билан ижарага беришга ҳам қарши эмас.

Манба берган хабарларга қараганда, Каталония клуби жароҳатлар исканжасида қолган ҳужумчининг топ даражага чиқишини кутишдан чарчади ва унинг трансфери борасидаги исталган таклифнни кўриб чиқишга тайёр.

Киритилди: 18.03.2020 03:35. Ўқилди: 8992 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.