Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер оламидаги янгиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Пяничнинг “ошиқлари” кўп

Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Миралем Пянич ёзда бир йўла Европанинг тўртта гранд клубидан таклиф олади. Бу ҳақида таниқли Corriera Della Sport нашри маълум қилмоқда.

Манба берган хабарларга қараганда, ёзда футболчи учун “Челси”, “Манчестер Сити”, “Барселона” ва ПСЖ клублари кураш олиб боради. Ҳозирча ярим ҳимоячинингўзи қайси клубда фаолиятини давом эттириши борасида якуний қарорга келгани йўқ.

“Ювентус” ўз футболчисини 60 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. Эслатиб ўтамиз, “зебра”лар босниялик футболчининг ўрнини “Брешия” клуби аъзоси Сандро Тонали билан тўлдиришни режалаштирмоқда.

Милик “Милан”га ўтиши мумкин

 

Италиянинг “Наполи” клуби ҳужумчиси Аркадиуш Милик ёзда “Милан” сафига бориб қўшилиши мумкин. Бу ҳақида “LeGazzetaDellaSport”нашри маълум қилмоқда. Хабарда айтишилича, полшалик футболчи ёзда Миланни тарк этиши кутилаётган Златан Ибраҳимовичнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Айни дамда, икки клуб ушбу трансфер борасида музокаралар олиб бормоқда. Агар барчаси кўнгилдагидек кечса, ёзда “Милан” Милик учун Ҳакан Чалҳаноғлуни “Наполи”га бериши керак бўлади.

“Интер” ҳужумчи изламоқда

 

Миланнинг “Интер” клуби ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Лаутаро Мартинеснинг ўрнини босишга қодир футболчи излашда давом этмоқда.

Клуб матбуот ҳизмати берган хабарларга кўра, жамоа ёзда “Ливерпул” ҳужумчиси Дивок Ориги ва “Латцио” ярим ҳимоячиси Луис Албертоларни ўз сафига қўшиб олишни режа қилган.

“Sky Sport” нашри берган хабарларга қараганда, “Ливерпуль” белгиялик ҳужумчини 20 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Шу сабабли, унинг трансфери борасида ҳеч қандай муаммо туғилмаслиги аниқ. Луис Алберто учун кураш аёвсиз кечиши аниқ. Бугунги кунда Испаниялик футболчи учун бир йўла бир нечта гранд жамоалар даъвогарлик қилишмоқда.

Марсело кетади

 

Таниқли “Sportportal” нашри берган хабарларга суянадиган бўлсак, “Реал Мадрид” ёзда Марселони сотувга қўяди. “Қироллик клуби” бу йил 32 ёшни қарши олиши кутилаётган бразилиялик футболчи билан ҳамкорликни тўхтатишни ва унинг ўрнини ёш ва иқтидорли Серҳио Регилон билан тўлдирмоқчи.

Айни дамда “Севилья”да ижара асосида тўп сураётган ҳимоячи ёзда ортга қайтарилиши аниқ бўлиб улгурди. Ваҳоланки, андалусияликлар ҳимоячининг трансфер ҳуқуқини сотиб олишмоқчи эди.

“Милан” Доннаруммани ким билан алмаштиради?

 

Италия нашрлари берган хабарларга қараганда, Миланнинг “Милан” жамоаси ёзда клубни тарк этиши кутилаётган Жанлуижи Доннарумманинг ўрнини босишга қодир футболчиларни излашда давом этмоқда.

Айни дамда, “россонерилар” нишонида “Наполи” киппери Алекс Мерет ва “Удинезе” дарвозабони Хуан Муссолар турибди.

Италия клуби ўз дарвозабонинг трансферидан ҳеч бўлмаса 25 миллион евро ишлаб олишни режа қилган. Сабаби, агар клуб уни шу ёз сотмаса, келаси мавсумда Доннарумма эркин агент мақомига эга бўлади.

Киритилди: 21.03.2020 04:16. Ўқилди: 6955 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.