Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Бугун ва кеча»

Бугун 27 март. Икки футболчига эътибор қаратмоқчиман. Бири бугунги юлдуз, бири ўтмиш етакчиси.

Демак, бугунгисидан бошлай. Дунёнинг энг яхши посбонларидан бири Мануэль Нойернинг таваллуд куни. 34 баҳорни қарши олди бугун. ГФРнинг Гельзенкирхен шаҳрида туғилган Ману 4 ёшида “Шальке” клуби мактабига олиб борилган. Тасаввур қиляпмизми, 4 ёшида!

Демак, ўттиз йилдан бери дарвозани қўриқлайди. Нойернинг бошқа посбонлардан фарқи кўп. Энг муҳими, у Лев Яшинга ўхшаб “замонасининг инқиболобчиси”. Жарима майдончаси ташқарисида идеал ўйин кўрсатиб, бу соҳа вакилларининг шоҳсупасига кўтарила олди. Камтарлик қилиб ўзидан кўпгина ҳамкасбларини устун кўрса-да, Нойер гуллаган пайтлари унинг даражасидаги киперни кўзларимиз кўрмади ҳисоби.

Буффон характер эътибори билан “дарвозабонлар Пелеси” бўлса, Нойерни бу соҳанинг Криштиануси десак тўғри бўлади, деб таърифлаганди немис матбуоти. Эътиборни доимо ўзига қаратиб турадиган, суперсэйларни такрор-такрор намойиш этиб чарчамайдиган Нойернинг охирги икки йилини мақтай олмаймиз. Биз юқоридаги мавсумларини айтяпмиз.

Мануэль билан ўйнаган футболчилар у ҳақда “Биз Нойер дарвозада турса, бир ўйинчи кўп бўлиб ўйнаётганимизни ҳис этамиз” дейишган. Ростанам сўнгги ҳимоячи амплуасида ҳам керакли миқдорда ўйин кўрсатадиган кипер майдончаси ташида ўзини жуда яхши ҳис этади.

Дунёнинг исталган футболчиси орзу қиладиган карьерага эга, жамоаси “Бавария”, терма жамоаси Германия, ЕЧЛни ҳам енгган, жаҳон чемпиони ҳам бўлган, унинг орзу қиладиган натижаси қолмаган. Шундай бўлса-да, ўзига қулоқ солиб кўрайлик-чи, нимани орзу қиларкан.

Нойер: “Европа чемпионати финалига чиқсаму, финалда пенальтилар серияси ўтказилса, охирги зарбани ўзим йўлласам...”

Айтмадимми, “дарвозабонлар Роналдуси” деб :)

###

Яқин ўтмишнинг ажойиб иқтидорларидан бири – Гаиска Мендьета ҳам шу санада туғилган. 1974 йили Бильбао шаҳрида. Нозик дид соҳиби.

 Ярим ҳимояда чиройли узатмалари ва нозик ҳаракатлари билан минглаган мухлисларни ўзига ошиқ қилиб олган талант асосан “Валенсия” билан эсланади. Унинг кейинги жамоалари – “Барселона” (бир йил),  “Лацио” ва “Мидлсбро” Гаисканинг бор истеъдодини очиб бера олмади. Аниқроғи, “Валенсия” мактаби шундай ўйинчиларни етиштириб чиқардики, улар бошқа клубларда ўзларини умуман топа олишмади. Жумладан, Мендьета ҳам.

Гаиска етимхонада ўсган. Ота-онаси ёшлигида қазо қилиб кетишган. Оғир шароитларда черковга қўшиқ куйлаш учун борарди, ортиб қолган пайтида футбол ўйнарди. Унинг ҳаракатларида шу икки соҳа аралашиб кетганини кузатдик кейин. Майдон марказида ўйнар экан, доим қандайдир санъат асари ёзишга уринаётгандек туюларди.

Икки марта “Валенсия” билан ЕЧЛ финалига чиқди. Асосий юмушни айнан Мендьета бажарган, десак, муболаға ишлатмаган бўламиз. Шунингдек, унинг пенальтидан мудом аниқ фойдаланиши ҳам ривоятга айланиб кетган. Ўзининг интервьюсида ёшлигида қайсидир ўйинда ноаниқ йўллаганини айтган. Қолган пенальтилари юз фоизлик гол эди.

Бугунги кунда кимики “Валенсия”га мухлислик қиламан, деса, билингки, шу йигитнинг ҳиссаси бор.

Хайрулла ҲАМИДОВ.

Киритилди: 27.03.2020 07:07. Ўқилди: 3814 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.