Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер оламидаги янгиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Реал Мадрид” Мартинелли билан қизиқмоқда

 

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ҳужумчиси Габриел Мартинелли “Реал Мадрид” жамоаси нишонида турибди.

“Мarca” нашри берган хабарларга қараганда, “қаймоқранглилар” ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Лука Йовичнинг ўрнини Зайниддин Зидан бразилиялик футболчи билан тўлдиришни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мадрид супер клуби ёзда шунингдек Эрлинг Холанд ва Киллиан Мбаппе учун ҳаракат қилиб кўради.

“Барселона” Дембеленинг нархини эълон қилди

 

Каталониянинг “Барселона” жамоаси Усман Дембелени сотишга қарор қилди. Бу ҳақида “ТheSun” нашри маълум қилмоқда.

Аввалроқ ҳужумчи билан Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси қизиқаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Манбанинг маълум қилишича, “Ливерпуль” жамоасига “Барселона” Усманни 80 миллион еврога сотишга тайёр эканлигини расман эълон қилган.

Ҳозирча трансфер ҳақида бошқа маълумотлар йўқ, бироқ Усман Дембеленинг ёзда Католинияни тарк этиши тобора ойдинлашиб бормоқда.

Педро Италия клуби нишонида

 

Англиянинг “Челси” жамоаси вингери Педро Италиянинг “Лацио” жамоаси радарига тушиб қолди. Бу ҳақида таниқли “LeGazzetadellaSport” нашри маълум қилмоқда.

Ёзда эркин агентга айланиши кутилаётган испаниялик футболчи учун Рим клуби 3 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи. Манба берган хабарга кўра, Педро учун Рим клуби йилига 3 миллион евро маош беришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Педро ва унинг агенти Италия клубига ўтиш борасидаги музокараларни бошлаб юборишган.

Азмуннинг нархи маълум бўлди

 

Россиянинг “Зенит” жамоаси эронлик ҳужумчисининг нархини эълон қилди.

“Todofichajes”нинг маълум қилишича, “Зенит” Сардор Азмун борасида “Наполи” томонидан тушган таклифни кўриб чиққан ва ўз ҳужумчисини 25 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр эканлигини расман маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сердар Азмун билан Римнинг “Лацио” клуби қизиқиб қолган эди.

Киритилди: 28.03.2020 23:19. Ўқилди: 7467 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.