Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «9 май»

Тўққизинчи май куни германиялик афсонавий шахс туғилган кунини нишонлаши бироз ғалати бўлса ҳам, паспорт маълумотига тўхталиб ўтмасак бўлмайди. Юпп Хайнкес. Тағин қайси тўққизинчи май денг. 1945 йилнинг шу куни. Мамлакати таслим этилган кун.

Юпп Хайнкес шу куни туғилгани учун балки фақат ғолиблик руҳида яшагандир. Футболчилигида ҳам, мураббийлигида ҳам. Ёш авлод унинг “Бавария”даги оламшумул ғалабаларини билади. Аммо бу қария майдонда тўп тепган даврлари ҳам чакана эмасди. Германияда тўрт карра чемпион, терма жамоаси билан 1974 йилги жаҳон чемпиони, 1972 йилги Евро ғолиби. Айтинг, бир футболчига етарли эмасми?  

Майли, мураббийлиги хусусида гаплаша қолайлик. Юпп Хайнкесни немис футболининг байроқдори деб билсак-да, "Реал" мухлислари томонидан бошқача ардоқланади. Биласизми нега? Сабаби, у Бильбаода ўз қобилиятини намойиш этгач, тўқсонинчи йиллар охирида қироллик клубига бош этиб тайинланади ва... 32 йиллик танаффусдан сўнг қаймоқранглиларни Европа тахтига олиб чиқади. Тўғри, ўша мавсум мураббий ла лигада тўртинчи ўринни эгаллагани учун раҳбарият томонидан қаттиқ танқидларга учраган, ҳатто шу натижа учун кетказилган ҳам. Аммо тарихан Мятович, Иллгнер, Роберто Карлос, Шукер, Йерро, Зеедорф, Рауль, Карамбё, Редондо ва Савио каби юлдузлар жамланган клубнинг келажагини таъминловчи кубокни олиб бергани билан эсланаверади.

"Реал" ЕЧЛда айнан шу ғолиблигидан сўнг ўзига келган ва ҳозиргача пешқадамлиги давом этиб келмоқда.

Хайнкеснинг иккинчи катта иши, 2013 йилги Бавария ўйини. Даҳшатли "Бавария" деб таъриф олган клуб кейинчалик Германия терма жамоасининг мундиал ғолиби бўлишида ҳам ўз хизматини кўрсатди. Хайнкес йил мураббийига айланди. Клопп ва Фергюсонни ортда қолдириб. Кейин кетди. Футболдан ғолиб бўлиб. Ғалаба кунида туғилган Хайнкеснинг натижалари энди хотира кунларига айланди.

Хайрулла Ҳамидов

Киритилди: 09.05.2020 08:31. Ўқилди: 4076 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.