Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Расман! «Бавария» Нойер билан шартномани узайтирди

«Бавария» клуби дарвозабон Мануэль Нойер билан шартномани узайтирганини эълон қилди. Германиялик посбон билан янги шартнома 2023 йилнинг 30 июнига қадар тузилди.

Нойер 2011 йилда «Шальке»дан «Бавария»га ўтган. 34 ёшли посбон шу пайтгача мюнхенликлар сафида жами 374та ўйинда майдонга тушган ҳамда 4 карра жаҳоннинг энг яхши дарвозабони деб топилган. Нойер 7 марта Бундеслига, 5 марта Германия кубоги ҳамда бир мартадан Европа чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

«Нойер «Бавария» билан шартномани узайтиришга рози бўлганидан хурсандмиз. У жаҳоннинг энг яхши посбони ва бизнинг сардоримиз», — дея баёнот берди клуб бош директори Карл-Хайнц Румменигге.

«Чемпионатда танаффус юзага келган пайтда қарор қабул қилишни истамаган эдим. Чунки мавсум давом эттириладими ёки йўқми, давом эттирилса, у қачон бошланишини ҳеч ким билмасди. Мен учун дарвозабонлар мураббийи Тони Тапалович билан шуғулланишда давом этиш муҳим аҳамиятга эга эди. Энди ҳаммаси ҳал бўлди. Мен келажакка оптимистик руҳ билан қараяпман. Мен «Бавария»да ўзимни ўз уйимдагидек ҳис қиламан. Бизнинг жамоа — Европадаги энг яхшиларидан бири», — деди Нойер.

Киритилди: 20.05.2020 18:49. Ўқилди: 3447 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.