Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тухел ва Флик финалдан сўнг нималар деди?

Тунда бўлиб ўтган “Бавария” ва ПСЖ (1:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг, жамоа мураббийлари ўйин ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Томас Тухел (ПСЖ бош мураббийи):

Aфсуски, бугунги учрашувда биз боримизни бердик. Юз фоиз куч билан ҳаракат қилдик ва майдонда юрак билан тўп тепдик. Финал бўлгани учун ҳам икки ҳисса ҳаракат қилдик, бироқ бироз омад биздан юз ўгирди.

Биз ўйинни бошқаришимиз мумкин, аммо ҳисобни бошқара олмаймиз. Aнча аввалроқ биринчи гол ҳал этувчи бўлишини тахмин қилган эдим. Ўйлаганимдек бўлди. Ягона гол икки қудратли клуб ўртасидаги учрашувда ҳал қилувчи ролни ижро этди. Нима бўлган тақдирда ҳам, бу мавсум билан фахрлансак арзийди. Сабаби, мураббий сифатида ўз шогирдларим билан босиб ўтган йўлимдан кўнглим тўлди. Мен финалдаги натижадан хафаман, бироқ тушкунликка тушиб қолганим йўқ.

Aфсуски, бизга биринчи гол етишмай қолди. Имкониятлар яратдик, бироқ гол кирита олмадик. Ишонасизми, агар биринчи голни биз киритганимизда, учрашув бизнинг ғалабамиз билан якунланар эди. Ҳар доим ҳам Неймар ва Мпаббе гол киритишни уддалай олмайди. Бугун бизга уларнинг голлари етишмади.

Ханс-Дитер Флик (“Бавария” бош мураббийи):

Бу жуда тезкор ва воқеаларга бой учрашув сифатида тарихга кирадиган ўйин бўлди. Имкониятлар икки жамоада ҳам бўлди, бироқ бизнинг дарвозамизда дунёнинг энг кучли киппери бор эканлиги жамоага қўл келди. Aйнан Нойер бир нечта вазиятларда бизни қўллаб юборди.  

Очиғи ПСЖга қарши “Бавария”нинг қандай ҳимояланиши кўпчиликни қизиқтираётган эди. Биз бугун дунёнинг энг кучли ҳужумчиларига қарши жуда яхши ҳимояландик. Мудофаа вазиятга тўғри ёндашди ва 90 дақиқа давомида бехато ҳаракат қилди.

Балки,бу мавсум Команнинг ўсиши учун туртки бўлар. Сабаби, у Роббен ва Рибериларнинг соясидан чиқиб ўзини кўрсатишни бошлади. У жуда иқтидорли йигит. Бугун унинг голи финални ҳал этди.

Aндер Эррера ( ПСЖ футболчиси):

Биз бу учрашувда ғалаба қозониш учун қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Бизда ғалабани қўлга киритиш учун 5-6 та вазият пайдо бўлди. “Бавария”да эса, бундай имкониятлар атиги 2-3 та бўлди ҳолос. Мухлисларимизнинг кайфияти бузилди. Бизга айни дамда жуда оғир.

Биз 4 та соврин ютдик ва ЕЧЛ финалида мағлуб бўлдик. Ўйлашимча, ПСЖ мағлубиятга лойиқ эмас эди.

Ҳозир ҳаммамизга қийин. Бугун тунда уюқуг акетиш мушкул бўлади, лекин эртадан ҳаммасини бошидан бошлаш лозим. Жамоадошларим билан биргаликда клуб тарихида муҳим ишни амалга оширганимиз билан фахрланаман.

Киритилди: 24.08.2020 10:24. Ўқилди: 4863 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.