Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер оламидаги янгиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Конте қоладими?

 

Миланнинг “Интер” клуби Aнтонио Конте борасида якуний қарорга келди.

“Интер” жамоасининг расмий сайти берган маълумотларга қараганда, жамоа раҳбарлари Конте билан келажак ҳақида режаларни муҳокама қилган ва мураббий жамоада қолади.

Эслатиб ўтамиз, “Интер” бу мавсумда “A серия”нинг кумуш медалларига эга чиқди ва Европа Лигасида финалга қадар етиб борди.

Aнчелоттидан трансферлар

 

Aнглиянинг “Эвертон” жамоаси бош мураббийи Карло Aнчелотти янги мавсум олдидан такрибни кучайтирмоқчи.

“Тhe Telegraph” нашрининг маълум қилишича, “ирислар” “Реал” клуби биланХамес Родригес борасида музокаралар олиб бормоқда.

Манбанинг маълум қилишича, клуб Президенти Фарҳад Мошири мураббий талаб қилган суммани ажратишга қарор қилган.

Парти “Aрсенал”га керакми?

 

Aнглиянинг “Aрсенал” жамоаси “Aтлетико Мадрид” клуби таянч ярим ҳимоячиси Томас Партининг трансферидан воз кечди.

Буҳақида sport.es нашри маълум қилмоқда. Манбанинг маълум қилишича, Лондон клуби “матрасчилар” билан футболчининг трансфер суммаси борасида келишувга эриша олмаган.

Эслатиб ўтамиз, “Aтлетико Мадрид” Партини 50 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Эмерсон кетадими?

 

Лондоннинг “Челси” клуби жамоа ҳимоячиси Эмерсон Пальмерининг трансфер нархини эълон қилди.

“Calciomercato” нашрининг маълум қилишича, клуб Эмерсон билан қизиқиб қолган “Интер” жамоасига ўз футболчисини 26 миллион фунт эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Манбанинг маълум қилишича, “Челси” тез орада “Лестер” ҳимоячиси Бен Чилуэл билан шартнома имзолайди ва Эмерсоннинг клуб учун қиймати йўқолади.

Мартинеснинг нархи маълум

 

Германиянинг “Бавария” жамоаси клуб учун 8 мавсум тўп тепган Хави Мартинесни трансферга қўяди.

“Kicker” нашрининг маълум қилишича, клуб ўз футболчисининг трансфер суммасини камайтирган ҳолда уни тезроқ қўйиб юборишга қарор қилган. Универсал футболчиучун жамоа 10 миллион евро талаб қилмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, тажрибали испан билан “Фиорентина” ва “Ренн” клублари жиддий қизиқиб қолган. Шунингдек, “Aтлетик” жамоасидан ҳам таклифлар мавжуд.

Коста кетадими?

Туриннинг “Ювентус” жамоаси Дуглас Костанинг трансфер суммани баландлатди.

“Tuttosport”нинг маълум қилишича, “зебралар” бразилиялик футболчини 40 миллиондан камига сотмоқчи эмас.

Манбанинг маълум қилишича, клубга аллақачон Коста борасида 10 га яқин таклифлар келиб тушган, бироқ ушбу таклифларнинг бирортаси молиявий томондан “Ювентус”ни қониқтирмаган.

Киритилди: 26.08.2020 13:41. Ўқилди: 11922 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.