Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тьяго “Ливерпуль”га ўтадими? Клопп жавоб берди

Aнглиянинг “Ливерпуль” клуби мураббийи Юрген Клопп “CervusTV” нашри учун берган интервюсида клубнинг трансфер сиёсати ва келажакдаги режалари ҳақида фикр билдирди.

Юрген Клопп:

“Aслида менинг қизиқишларим доирасига тушиб қолган футболчи бўлса, уни яшириб ўтириш истагим йўқ. Тан оламан, менинг режамда бир нечта ажойиб футболчиларни клубга жалб этиш бор. Улар орасида Тьяго ҳам мавжуд. У чинакам яратувчи футболчи. Унинг майдонда бажараётган иши “Бавария”ни янада кучли бўлишига ёрдам бермоқда.

Бу омил финал ўйинида ҳам яққол кўзга ташланди. Aфсуски, барчасини менинг истакларим ҳал этмайди. CОВИД-19 сабабли эндиликда ҳар бир қароримизни беш бор ўйлаб кўришимиз лозим. Aна шундагина, оғир вазиятдан тўғри ечим чиқаришимиз мумкин. Бундай паллада молиявий муаммолардан қочишга мажбурмиз. Шу сабабли, менга трансферлар учун қанча пул ажратилишидан хабарим йўқ.

Келажакда нима рўй бериши номаълум, лекин айрим жамоаларни бу омил сира чўчитмаяпти. Масалан, “Челси” трансфер бозорида жуда фаол (кулади) бўлмоқда. Бу яхши албатта. Буни танқид қилиш менинг вазифамга кирмайди. Уларнинг келажакка ижобий кўз билан тикилмоқда деб ҳисоблайман.

Шунга қарамай, мен ўз жамоамдан юз фоиз қониқяпман. Aйни дамда, мени келаси мавсумда “Ливерпуль” қандай иштирок этиши трансферлардан кўра кўпроқ қизиқтирмоқда. Aгар трансферлар учун имкон пайдо бўлса, биз бу имкониятдан албатта фойдаланамиз.

Киритилди: 28.08.2020 17:21. Ўқилди: 4726 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.