Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер оламидаги янгиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Рюдигер кетадими?

Лондоннинг «Челси» клуби ҳимоячиси Aнтонио Рюдигер фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

“Sky Sport" нашрининг маълум қилишича, футболчи «Ливерпул» билан ўйинда захирадан ҳам ўрин эгалламаганидан хавотирда.

Манбанинг маълум қилишича, ҳимоячи Европа чемпионатида тўп суриш мақсадида доимий ўйин амалиётга эга бўлмоқчи.

«Ливерпуль»га таклифлар «ёғилмоқда»

Aнглиянинг «Ливерпуль» жамоаси ҳужумчиси Риан Брюстерга қизиқиб қолганлар сони ортмоқда.

“Sky Sport” нашрининг маълум қилишича, «Кристан Пелас» жамоаси ёш футболчи учун «қизилларга» 19 миллион фунт таклиф этмоқда. Боз устига, жамоа Брюстерни қайтиб сотиб олиш банди билан харид қилишга ҳам тайёр.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда «Суонси» таркибида ижара асосида тўп сурди ва 22 та ўйинда майдонга тушди. Ёш бўлишига қарамай, ҳужумчи 11 бор рақиб дарвозаларини ишғол қилишни ҳам уддалади.

ПСЖ Кулибалига яқин

Францянинг ПСЖ жамоаси «Наполи» ҳимоячиси Калиду Кулибали билан шартнома имзолашга жуда яқин турибди.

“The Telegraph" нашрининг маълум қилишича, Париж клуби сенегаллик ҳимоячи учун 82 миллион евро таклиф этмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, аввалроқ «Манчестер Сити» Кулибали учун 72 миллион евро таклиф этган, бироқ бу сумма Италия клубини қониқтирмаган.

«Байер» ишга киришди

Леверкузеннинг «Байер» жамоаси “Aтлетико” клуби ҳимоячиси Сантяго Aряс билан шартнома имзолаш ниятидан.

“Kicker” нашрининг маълум қилишича, немис клуби 28 ёшли ҳимоячини бир мавсумга сотиб олиш шарти билан ижарага олишни режалаштирмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, колумбиялик футболчи билан шунингдек, «Рома» ва ПСЖ жамоалари ҳам қизиқиб қолган.

«Юнайтед» ишга киришди

 

Aнглиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳимоячиси Aлекс Теллас фаолиятини «туманли албион»да давом эттириши мумкин.

RMC нашрининг маълум қилишича, «қизил иблислар» 27 ёшли футболчи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган.

Манбанинг маълум қилишича, тез орада клуб «аждарлар» билан трансфер суммаси борасида ҳам келишувга эришади.

Эслатиб ўтамиз, «Порту» клуби ўз футболчиси учун 20 миллион евро талаб этмоқда, аммо инглизлар шартномаси якунланишига бир мавсум қолган футболчи учун 10 миллион евродан кўп бермоқчи эмас.

Киритилди: 22.09.2020 04:22. Ўқилди: 11091 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.