Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бугун бўлиб ўтадиган УЕФА суперкубоги ҳақида батафсил маълумот

Бугун УЕФА суперкубоги соврини учун учрашув бўлиб ўтади. У ҳақидаги барча маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

Қачон ва қаерда?
УЕФА суперкубоги 24 сентябрь, пайшанба куни Будапешт шаҳридаги "Пушкаш Арена" стадионида бўлиб ўтади. Унда Европа лигаси ғолиби "Севилья" ва Чемпионлар лигаси ғолиби "Бавария" клублари тўқнаш келишади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Аввалги йилларда УЕФА суперкубоги Прага (2013), Кардифф (2014), Тбилиси (2015), Тронхейм (2016), Скопье (2017), Таллин (2018) ва Истанбул (2019) шаҳарларида ўтказилган. Унгача эса учрашув доимий равишда Монакода ташкил этилган.

2020 йилги баҳс дастлаб 12 август куни Порту шаҳридаги "Драгау" стадионида ўтказилиши керак эди. Аммо COVID-19 пандемияси туфайли ўйин Будапештга кўчирилди.

УЕФА суперкубоги нима?
Иккита еврокубокларнинг ғолиблари ўртасида ўйин ташкил қилиш ғояси нидерландиялик журналист Антон Виткампга тегишли. Чемпионлар кубоги/Чемпионлар лигаси ғолиби доимо унда иштирок этиб келган. Иккинчи иштирокчи сифатида турли йилларда ё Кубок эгалари кубоги (1972-1999), ёки УЕФА кубоги/Европа лигаси (2000-...) ғолиби танланган.

Ким кўп ғолиб чиққан?
2019 йилда УЕФА суперкубогини "Ливерпуль" қўлга киритган. Аммо ЕЧЛ ғолиби ҳамиша ҳам Суперкубокда ғалаба қозонавермаган. Шу пайтгача Суперкубок учун ўтказилган 44та баҳснинг 24тасидагина Чемпионлар кубоги/Чемпионлар лигаси соҳиби ғалаба қозонган. "Барселона" ва "Милан" клублари УЕФА суперкубогини қўлга киритиш бўйича рекордчи ҳисобланишади — 5 мартадан.

Кейинги УЕФА суперкубоги учун баҳслар қаерда ўтказилади?
Кейинги 3 йилда УЕФА суперкубоги учун учрашув қуйидаги шаҳарларда ўтказилиши режалаштирилган: Белфаст (2021), Хельсинки (2022) ва Қозон (2023).

Тахминий таркиблар

"Бавария": Нойер; Эрнандес, Боатенг, Алаба, Дэвис; Горецка, Киммих; Сане, Мюллер, Гнабри; Левандовски
"Севилья": Буну; Навас, Кунде, Диего Карлос, Эскудеро; Ракитич, Фернандо, Хордан; Сусо, Эн-Несири, Окампос

Киритилди: 24.09.2020 07:13. Ўқилди: 9611 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.