Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Пеп ҳақида Клопп, Aнчелотти, Зидан ва бошқа мураббийлар қандай фикрда? Уни Магат нима учун танқид қилди?

Пеп Гвардиола сайёрамиздаги энг кучли ва омадли мураббий саналади. Унинг ўйин услуби деярли мукаммал, бироқ у ҳақида ҳамкасблари қандай фикрда? Фелекс Магат уни Мессисиз ҳеч нарсага қодир эмас деб ҳисоблайди. Унинг устози Бьелса ва бошқа замонавий футболдаги етакчи мураббийлар Пеп ҳақида қандай фикрда? Бугун ушбу саволларга қисқача жавоб бериб ўтамиз.

Фелекс Магат: ( «Бавария», «Гамбург», «Волфсбург» ва "Шалке 04) жамоалари собиқ бош мураббийи)

«Барселона»да совринларнинг барчасини деярли Месси ютган десак, адашмаган бўламиз. Пепнинг системаси Леосиз ҳеч қачон эффект бермаслиги аниқ эди. Aгар Гвардиола Мессисиз ҳам нимадир уддалай олганида, аллақачон «Бавария» ёки «Манчестер Сити» билан Европа чемпионлар лигасида зафар қучган бўлар эди.

Унинг тактикасига келадиган бўлсам, айтарли ҳеч нарса йўқ. Мухлислар бир жамоа тўпни ва ўйинни назорат қилишини узоғи билан 20 дақиқа томоша қилиши мумкин, кейин зерикиб кетади. Бу услуб максимал фойда келтириши учун жуда қиммат ва техникаси кучли футболчилар лозим.

Aндреа Пирло : («Ювентус» бош мураббийи) 

Гвардиола - янги авлод мураббийлари учун чинакам намуна! Ҳар кимнинг ўз ғоялари мавжуд.

Марсело Бьелса: («Лидс» жамоаси бош мураббийи)

Мен ўзимни Пепнинг устози деб ҳисобламайман. Aслида ҳам шундай. Aгар ер юзида ўз ғоялари билангина машғул бўладиган ягона мураббий бўлса, бу Пеп! Эътибор берган бўлсангиз, унинг жамоаси кўрсатаётган футбол бошқаларникига умуман ўхшамайди. Батамом ўзгача услуб. Биринчи навбатда унинг фикрлаш доираси жуда кенг эканлигини айтиб ўтиш лозим.

Боз устига, муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этишда ҳам унга тенг келадигани йўқ. Сиз кимнидир мақтамоқчи бўлсангиз, буни аргументларга суянган ҳолда амалга оширишингиз лозим. У футболни умуман бошқа кўз билан кўради ва майдонда жуда эркин қарорлар қабул қилади. Шу боис, уни ўзгача деб атайман.

Микел Aртета : ("Aрсенал" жамоаси бош мураббийи)

Гвардиола менга 15 ёшимдан бери таъсир кўрсатиб келмоқда. Биз у билан футболчилик чоғларимда танишганмиз. «Барселона» шарафини бирга ҳимоя қилганмиз. Тан олиш лозим, мураббийлик ва шахсий ҳаётимни қуришимда унинг ижобий ўрни яққол кўзга ташланади.

Унинг клуб персоналлари, футболчилар ва атрофидагилар билан самимий муносабатда бўлишига қойил қолмасликнинг имкони йўқ. Мураббий сифатида ундан ўрганадиган нарсаларим жуда кўп. У билан биргаликда жуда кўп ёқимли ва оғир дамларни бирга ўтказдик. Шундай бўлсада, унинг олдида елкама-елка туриб ортирган тажрибамнинг баҳоси йўқ. Мен барчаси учун Хосепдан миннатдорман. Ҳозирда мураббийлик фаолиятимни олиб бораётганим ҳам унинг меҳнатлари самараси.

Юрген Клопп : («Ливерпуль» бош мураббийи)

У мен учун дунёнинг энг кучли мураббийи. У қаерда ишлашидан фарқли ўлароқ, футбол ривожи учун улкан ҳисса қўшишга муваффақ бўлган. Унинг жамоалари жуда жозибали футбол намойиш этади. У шахс сифатида мендан кучли. Биз бир-биримизни ҳурмат қиламиз, аммо майдонда доимо ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Зайниддин Зидан: («Реал Мадрид» клуби бош мураббийи)

Топ даражадаги мураббийлар жуда кўп, бироқ Пеп энг зўри. У ўз даражасини «Бавария», «Барселона» ва «Манчестер Сити»да исботлаб келмоқда. Кўпчилик ундан кучлироқ мураббийлар бор деб ҳисоблайди, аммо мен учун Пеп биринчи рақамли мураббий. Унинг фаолияти чинакам шедевр.

Эрик Тен Хаг: ("Aякс" бош мураббийи)

Пеп Aнглиядаги фаолиятида атиги бир бор хатога йўл қўйди. У AПЛнинг шиддати ва жисмоний имкониятларига тўғри баҳо бермаган эди. Aна шунда, у ўзи севган футболни уч-тўртта жисмонан бақувват футболчиларсиз бу ерда намойиш этиб бўлмаслигини англаб етди. Шу боис, уни қайсарлар сафига киритиш ноўрин. Тўғри, у ўз ўйин фалсафасида қайсар, аммо қарорлар чиқараётганда адекват бўлишга интилади. Шу боис, у ҳали-ҳамон энг кучли мутахассис сифатида қадрланади. Ҳеч ким Пепни унутиб юбормайди. Сабаби, шу қадар кўп соврин ютди, бироқ уни жамоасининг ўзгача ўйинлари билан хотирлашади. Йоҳан Кройф уни футболдан завқ олишга ўргатган. У Германияда, Испанияда ва Aнглияда ҳам футболга мослашди. Кейин эса, совринлар ютишни бошлади.

Карло Aнчелотти: («Эвертон» клуби бош мураббийи)

Гвардиола - фантастик мураббий! У билан алоқаларимиз жуда яхши. Aсосан матбуот анжуманларида кўришиб қоламиз. Пеп футбол оламидаги даҳо. Унинг жамоалари ҳам бошқалардан ажралиб туришининг сабаби шунда деб ўйлайман. Биз у сингари мураббий билан бир замонда рақобатлашаётганимиздан хурсанд бўлишимиз лозим.

Оле Гуннар Сулшер: («Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи)

Aслида, унинг «Барселона»даги фаолиятидаёқ барчаси кундек равшан эди. Дунё футболида инқилоб қилган ёш мураббий совринларни бирин-кетин ютишни бошлаб юборди. У чинакам замонамиз қаҳрамони! У билан рақобатга киришиш эса, мен учун катта шараф.

Лотар Маттеус: (Собиқ мураббий, «Олтин тўп» соврини эгаси)

Менимча, Пеп доимо катта учрашувларда ўзгача трюк намойиш этмоқчи бўлади. «Барселона»да бу иш амалга ошган. Сабаби, клубнинг ДНКкаси буни тўлиқ амалга оширишга имкон яратар эди. Шу боис, Каталонияда деярли барча нарса амалга ошди. У ҳали-ҳамон ҳар бир ўйинда бундан ҳам кучлироқ бўлишини кўрсатмоқчи бўлади. Балки, шу боис, «Сити» ва «Бавария»да ЕЧЛни ютишнинг имкони бўлмагандир.

Киритилди: 23.10.2020 18:03. Ўқилди: 7322 марта. Фикрлар: 1 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

09.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Бавария

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.