Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер оламидаги янгиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Милик трендда!

Италиянинг «Наполи» жамоаси ҳужумчиси Аркадиуш Милик фаолиятини қайси клубда давом эттириши савол остида қолмоқда.

Италия нашрларининг маълум қилишича, футболчи билан айни дамда 7 та гранд клуб қизиқб қолган. Улар қаторида «Ювентус», «Рома», «Атлетико» ва «Тоттенҳем» сингари жамоалар ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, футболчи 2021 йилда эркин агент мақомига эга бўлади.

Иско кетаидми?

Мадриднинг «Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Иско Алакрон фаолиятини Испаниянинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин.

АS нашрининг маълум қилишича, ярим ҳимоячи қишда клубдан кетмоқчи. Унга «Севиля» клуби таклиф билан чиққан. Иско бунга қарши эмас.

Манбанинг маълум қилишича, Исконинг трансфери учун Андалусия клуби 15-18 миллион евро сарф этмоқчи.

«Арсенал»дан юриш

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси «Севиля» ярим ҳимоячиси Хуан Хорданни таркибга қўшиб олмоқчи.

«The Sun» нашрининг маълум қилишича, Хорданни шахсан Микел Артета ўз таркибида кўришни истамоқда. 20 ёшли футболчининг агенти аллақачон Лондон клуби вакиллари билан музокараларни бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, Хуаннинг клуби билан тузган шартномаси 2023 йилда ўз якунига етади.

Бельерин керакми?

Каталониянинг «Барселона» жамоаси «Арсенал» ҳимоячиси Эктор Бельеринни Испанига қайтармоқчи.

АS нашрининг маълум қилишича, 25 ёшли футболчи Микел Артета билан келиша олмаяпти. Шу боис, қишда клубни тарк этмоқчи.

Манбанинг маълум қилишича, Эктор «Барселонага» қайтишга қарши эмас. Шунингдек, унда Париж супер клуби - ПСЖдан келиб тушган таклиф ҳам мавжуд.

«Юве» ҳужумчиси Парижда?!

Туриннинг «Ювентус» жамоаси ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятини Парижда давом эттириши мумкин.

Аргентиналик футболчи билан ПСЖ жиддий қизиқиб қолди. 27 ёшли футболчи билан Англиянинг бир нечта гранд клублари ҳам қизиқиб қолган. «LGDS» нашрининг маълум қилишича, Дибаланинг ўзи ҳам бошқа клубга ўтишга қарши эмас. У Роналдунинг соясида қолиб кетишни истамаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Дибаланинг Турин супер клуби билан тузган шартномаси 2022 йилда ўз якунига етади.

Киритилди: 29.12.2020 23:35. Ўқилди: 6584 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.