Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Германия футбол иттифоқи Ҳанс Флик учун «Бавария»га компенсация тўлашнинг ўзига хос йўлини топди

«Бавария» клуби бош мураббийи Ҳанс Дитер Флик 2020/21 йилги мавсум якунида мюнхенликлар бошқарувини тарк этади.

56 ёшли мутахассис билан амалдаги шартнома 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланганди. Аввалроқ «Бавария» Флик билан 2021 йилнинг ёзида келишув бекор қилиши ва унинг ўрнини Юлиан Нагелсманн эгаллашини маълум қилганди.

Флик Германия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланиши кутилмоқда. Германия футбол иттифоқи мутахассис билан музокаралар бошланганини расман маълум қилди.

Германиялик журналист Максимилиан Кохнинг хабар қилишича, «Бавария» ва Германия терма жамоаси ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Ундан тушган даромаднинг барчаси «Бавария»га берилади. Шу орқали Германия футбол иттифоқи мураббийнинг шартномасини бекор қилиш учун тўланиши керак бўлган компенсацияни қоплаб берилади.

Мазкур ўйиннинг муддати ҳали аниқ эмас, бироқ у катта эҳтимол билан 2021 йилда бўлиб ўтади.

Аввалроқ Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёвнинг Евро—2020 мусобақасидан кейин терма жамоани тарк этиши маълум бўлганди.

Киритилди: 29.04.2021 08:53. Ўқилди: 2047 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.