Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Олтин бутса»-2021 совринини ким қўлга киритади?

Ҳар йили Европанинг кучли ички чемпионатларида ўзини кўрсатиб, дарвозани энг кўп ишғол эта олган футболчиларга тақдим этиладиган "Олтин бутса" соврини учун кураш ҳар йилгидан ҳам қизғин давом этмоқда. Пандемия сабаб, мухлисларсиз стадионларда баҳслар олиб борилаётганига қарамасдан, топ даражадагилар ўз ўйинини намойиш этиб, мухлисларни хурсанд қилишдан чарчашмаяпти. Айнан шундайларнинг энг яхшилари ушбу соврин учун муносиб кўрилади. Қуйида сиз билан бу йили "Golden Shoe-2021" совринига энг асосий даъвогарлар кимлар эканлигига эътибор қаратамиз.

Айни пайтга келиб учли ўнталик қуйидагича кўриниш олган:

1. Левандовски. Германиянинг «Бавария» клуби ва Полша термаси ҳужумчиси — Роберт Левандовски, жорий мавсумда 40 та голга муаллифлик қилган ҳолда, рейтингда 80 очко тўплаб, биринчи ўринни банд этган.

2. Месси. «Барселона» клубида афсонага айланиб улгурган, барча замонларнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлган Лионел Месси рўйхатда иккинчи ўриндан жой олган. Мавсум стартида унинг ўйинида бироз сусткашлик сезилган бўлса ҳам иккинчи яримйилликда анча сермаҳсуллик кўрсата олди. Унинг ҳисобида ҳозирча 30 та гол мавжуд ва рейтингда 60 очко жамғаришга эришган.

3. Роналду. Мессига энг муносиб рақиб сифатида кўриладиган яна бир том маънодаги афсоналардан бири — португалиялик Роналду учинчи ўринда қайд этилган. Мавсум давомида жароҳатлар ва коронавирус чекловларидан қийналган форвард, барибир матонат кўрсата олди. Сўнгги бор 2014/15 йилги мавсумда ушбу номга лойиқ кўрилган ҳужумчини ишлари ички чемпионатда нисбатан кўнгилдагидек дейиш мумкин. У «Ювентус» таркибида барча мусобақаларда ҳозирча 29 та гол киритиб, рейтингда 58 очко жамғара олган.

Рейтингнинг қолган қисмидан қуйидаги футболчилар жой олишган:

4. Андре Силва (Португалия), «Айнтрахт», 27 та гол, 54 очко

5. Килиан Мбаппе (Франция), «ПСЖ», 26 та гол, 52 очко

6. Эрлинг Ҳоланд (Норвегия), "Боруссия Д", 25 та гол, 50 очко

7. Ромелу Лукаку (Бельгия), «Интер», 23 та гол, 46 очко

8. Жерар Морено (Испания), «Вильярреал», 23 та гол, 46 очко

9. Харри Кейн (Англия), «Тоттенҳэм», 22 та гол, 44 очко

10. Луис Муриэл (Колумбия), «Аталанта», 22 та гол, 44 очко

Маълумот учун, ўтган — 2020/21 йилги мавсумда «Лацио» клубининг ҳужумчиси Чиро Иммобиле, 35 ўйинда майдонга тушиб, 36 та голга муаллифлик қилган ва юқорида санаб ўтилган кучли рақибларни ортда қолдириб, ўзининг фантастик ўйинлари билан ҳақли равишда ушбу совринга лойиқ кўрилган эди. А сериянинг жорий мавсуми якунланишига бир тур қолганида Иммобиле 20та гол муаллифига айланди.

Жалолиддин Исматов.

Киритилди: 19.05.2021 08:00. Ўқилди: 10725 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.