Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Илкай Гюндоган:Энг ёмони Германия ва Туркия терма жамоаларидан бирини танлаш эди

«Боруссия»да мен ҳамма нарсага тайёр эдим. Аниқроғи, менга шундай туюларди. Аслида эса бошида нима бўлганини ҳеч қачон унутмайман. Мен шаҳарда квартира излаётган эдим ва одамлар мени муҳокама қилишаётганини эшитдим: “сен унинг исмини эшитдингми? Гюндоган. Туркча. Нима дейсан у ўйнаб кета оладими?"

Бу ачинарли. Сиз бундай нарсаларни хаёлингиздан чиқаролмайсиз. Йўқ қилиш мумкин бўлмаган комплекслар пайдо бўлади. Менга немис тилида яхши гаплашишимни кўп марта айтишган. Мен Германияда улғайганман, агар тилни яхши билмасам ўзимни кечирмасдим!

Баъзида аксинча ҳолат ҳам бўлиб туради. Ота-онам турк ва мен ўзимни турк деб биламан. Аммо мен уларга бу ҳақда айтганимда бошқа кўплаб турклар ҳайрон қолишарди. Мен иккала мамлакатга бир хил муносабатдаман, лекин баъзида ҳамма жойда бегона бўлиб туюламан.

Менга тўлиқ немис эмаслигимни айтишарди. Етмаганига тўлиқ турк эмаслигимни қўшиб қўйишарди.

Хўш, мен кимман?

Энг ёмони Германия ва Туркия терма жамоаларидан бирини танлаш эди. Мен ҳали ёш эдим ва кучли футболчига айланишимни билмас эдим.
Худди Германия терма жамоасида ўйнаётганим ниманидир ўзгартирарди. Бахтимга, танқидчиларнинг аксарияти интернетдаги негатив фикрловчи инсонлар эди. Қолганлари кўпинча мен билан фахрланишади, айниқса ота-онамнинг туғилган шаҳридагилар.

Қизиғи шундаки, "Боруссия"да мен бошқа туркиялик футболчини ўрнини эгаллашим бўлган. Нури Шаҳинни эслайсизми? "Боруссия" чемпионликни қўлга киритди ва Шаҳин йилнинг энг яхши футболчисига айланди, шундан сўнг у "Реал"га йўл олди. Ва мен унинг ўрнини эгалладим. Менга бўлган босимни тасаввур қилиб кўринг.

Уч ой ўтди, мен ҳали ҳам жамоага қўшилмадим. Биз "Волфсбург" га қарши ўйинга тайёргарлик кўраётган эдик, Юрген Клопп мени четга олиб, ўйинга тортмаётганимни айтди. Мен ҳеч нима демадим.

Мен ўзимни энг яхши, деб биладиган ва ҳар бир баҳсда майдонга тушишни талаб қиладиганлардан эмасман. Мен ҳар доим нимани нотўғри қилганимни билишга ҳаракат қиламан. Кейин жамоадошларим "Волфсбург" ни 5:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Шунда ўзимга ўзим бу ерда нима қилиб юрибман,дедим. Яхшиямки, мен аллақачон мураккабликларга ўрганиб қолганман. Мен бундан кейин ишлашим кераклигини билардим. Бир неча ойдан кейин бир жамоадошим жароҳат олди ва Юрген мени майдонга туширди.

Кейин Германия кубоги ярим финалида ғалаба голини урдим. Биз финалда ғалаба қозондик. Бундеслигада ғолиб чиқдик. Ва мен ҳар бир учрашувда ўйнадим.

Бу менинг “Боруссия“ даги иккинчи мавсумим эди. Биз биринчи ўринда эмасдик , лекин Чемпионлар лигаси поғонасида бораётгандик. Штабда бир қоида бор эди: агар машғулотдан олдин ўзингизни яхши ҳис қилмасангиз, дарҳол шифокорга мурожаат қилишингиз керак эди. Шу тарзда жароҳатдан сақланиш мумкин эди ва мураббий бундан дарҳол хабардор бўларди.

Бир куни эрталаб сонимнинг орқа қисмида ёқимсиз оғриқ билан уйғониб кетдим. Мушаклар билан боғлиқ муаммолар ёки мен шунчаки чарчадимми? Билмайман. Эҳтимол, шифокорга бориш керак эди. Аммо мен шунчаки бу бемаънилик, деб ўйладим ва машғулотга бордим.

Машғулотлар пайтида мен шифокорга бордим, у нима учун дарҳол унинг кўригига келмаганимни сўради. Бундай қоидалар хавф остида қолмаслиги керак.

Тез орада Юрген келди. У ғазабда эди.

«Нима бўлди?» «Нега шифокор учрашмадинг? Қоидани биласанку». «Мен яхшиман».

Вазиятдан чиқишга йўл қидирдим, лекин мен хато қилганимни билдим. Юрген ҳар доим таваккал қилмаслик кераклигини айтарди. Мен шунчаки машқ қила оламан деб такрорладим. У бир пас тўхтаб қолди ва менга тикилиб қаради ва бақирди: ХОҲЛАГАН НАРСАНГНИ ҚИЛ"

Эшикни қаттиқ ёпиб чиқиб кетди. Ўзимнинг ҳам ғазабим келди. Мен одатда жуда хотиржамман, лекин бу суҳбат мени хафа қилди. Шифокор менга қизиб олишга рухсат берди ва ярим соатдан кейин Юрген олдимга келди. Мен яна бир маърузани кутар эдим, лекин у шунчаки қўлини елкамга қўйиб деди:

"Дўстим, нима учун ғазабланганимни биласанми?" Мен жим ...

"Мен сенга бефарқ эмасман. Мен сенга жароҳат етишини хоҳламайман". Кейин у мени қучоқлади.

Мен ҳайратда қолдим. Биз шунчаки жанжал қилдик, кейин эса мен билан ўғли билан гаплашгандек муомала қилди. Шунда унинг қандай инсон эканлигини англадим. У жуда эҳтиросларга берилувчан, аммо очиқ ва ҳалол инсон. Ўша куни у менга ростгўйликни ўргатди.

2016 йилда ушбу дарс мен учун фойдали бўлди. Ўша пайтга келиб, “Боруссия“да қолишимдан маъно йўқлигини ҳис қилдим. Мен ҳеч қаерга интилмасдим, бироқ янги саргузаштларни хоҳлардим. Ўзгаришлар кераклигини тушуниб етдим. Февраль ойида Пеп Гвардиола “Бавария“ дан “Манчестер Сити“ га кетишини эълон қилди. Мен дарҳол Пеп билан ишлаш қандай бўлишини ўйлай бошладим.

Мен унинг "Барселона" сини севардим - бу тарихдаги буюк клуб. "Бавария" га қарши ўйнаш ҳам осон бўлмаган. Бир неча киши Пеп мени кузатишини айтди.

Мени ? Пеп ? “Сити“ мен билан шартнома имзолаши аниқ бўлганида ҳам, якунни кутдим. Пеп билан шартнома имзолашдан олдин биринчи учрашувимиз эсимда. Менда битта савол бор эди. “Мени жамоада бўлишимни чиндан хоҳлайсизми?“

Жиддийми? Албатта, бу жиддий эканлигини билар эдим.

Пеп билан мен беш йилдан бери бирга ишлаймиз ва биз бир-биримизни мукаммал тушунамиз. Жароҳат олиб, саккиз ой таркибдан тушиб қолганимда ҳам қайтишимни билардим.
Чемпионлар Лигасида нима бўлишидан қатъи назар, мен мамнунман. Футболчи бўлиш орзусига етишнинг ўзи буюк натижадир. Бу қандай содир бўлганини эслайман. Мен 18 ёшда эдим, дўстларим билан мактабда. Бир пайт бино томон машина келяпти. Бу машина менга таниш туйилди.

Бу Илҳан амакимнинг машинаси. У бу ерда нима қиляпти? У менинг олдимга келиб: "Нарсаларингни йиғ",деди. “Нега?“ “Эртага сен Нюрнбергга борасан. Сенга шартнома таклиф қилишди“. Мен бунга ишонолмадим. Биз директорни олдига бордик ва нима учун кетишимни тушунтирдик. Эртаси куни эрталаб соат бешда уйғониб, Нюрнбергга бораман. Мен ота-онам билан хайрлашаман ва уйдан кетаман. Бутунлайга кетишим хаёлимда ҳам йўқ эди. Мен фақат битта нарсани ўйладим: зўр бўлади.

Буларнинг барчаси шундай содир бўлгани, ажойиб!

Киритилди: 20.05.2021 20:40. Ўқилди: 3923 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.