Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рейтинг: «Барса» энг қимматбаҳоси бўларди, агар...

Forbes журнали ўз таҳлилларига таяниб, жаҳон спортидаги энг қимматбаҳо 50та клуб рейтингини шакллантирди. Элит рўйхатга кирган нақ 26та жамоа МФЛ (Миллий футбол лигаси) вакили эканлигини алоҳида таъкидлаш керак. Forbes талқинидаги рейтингнинг юқори 10талигида футболдан 3тагина жамоа бор: Испаниянинг икки гранди («Реал», «Барселона») ва «Бавария». «Коронавирус пандемияси спорт саноатини издан чиқарди деярли, аммо клубларга эгалик қилувчи миллиардерларнинг ишлари яшнамоқда, барибир. Оддий факт - дунёнинг энг кучли жамоалари ўртача қиймати бир йил давомида 9,9 фоиз ўсиб, 3,4 миллиард долларга етди», - дейилади Forbes баёнотида.

Айтиш мумкинки, Европада Суперлига тузишни режалаштирганларнинг айнан Америка лигалари муваффақиятидан илҳомланишгани тайин. Тўғри, Флорентино Перес Чемпионлар Лигасининг янги кўриниши ёпиқ турнир бўлмаслигини алоҳида таъкидлаганди. Қаранг, дунё спортидаги 50та энг қимматбаҳо жамоа рўйхатида МФЛнинг 26та ва МБАнинг 9та жамоаси бор. Қолган 15та клуб футбол (9та) ва бейсбол (6та)га тегишли.

Жаҳон спортининг энг Қимматбаҳо

10та клуби (Forbes талҚини)

«Даллас Ковбойс» (МФЛ) - 5,7 млрд. доллар

«Нью-Йорк Янкис» (MБЛ) - 5,25 млрд. доллар

«Нью-Йорк Никс» (МБА) - 5 млрд. доллар

«Барселона» (Ла Лига) - 4,76 млрд. доллар

«Реал» (Ла Лига) - 4,75 млрд. доллар

«Голден Стэйт Уорриорз» (МБА) - 4,7 млрд. доллар

«Лос-Анжелес Лейкерс» (МБА) - 4,6 млрд. доллар

«Нью-Ингленд Пэтриотс» (МФЛ) - 4,4 млрд. доллар

«Нью-Йорк Жайентс» (МФЛ) - 4,3 млрд. доллар

«Бавария» (Бундеслига) - 4,22 млрд. доллар

Дунёнинг энг қимматбаҳо спорт клублари қаторига «Барселона», «Реал» ва «Бавария»дан ташқари, «Манчестер Юнайтед» (11-ўрин; 4,2 миллиард), «Ливерпуль» (12-ўрин; 4,1 миллиард), «Манчестер Сити» («Манчестер Сити», 13|14-ўринлар; 4 миллиард), «Челси» (25-27-ўринлар; 3,2 миллиард), «Арсенал» (38-ўрин; 2,8 миллиард) ва «ПСЖ» (43-45-ўринлар; 2,5 миллиард) клублари ҳам кирди.

Яна бир нечта муҳим факт

***    Охирги 5 йил ичида қиймати икки баравар ошган 6та клубдан 3таси футболга тегишли: «ПСЖ» (207 фоиз ўсиш), «Ливерпуль» (165 фоиз ўсиш) ва «Манчестер Сити» (108 фоиз ўсиш).

***    Тушунарлики, футбол дунёсида АПЛнинг телевизион ҳуқуқлари энг қиммати: маҳаллий бозор (Буюк Британияники)нинг ўзи футбол намойиши учун йилига 2,18 миллиард доллар тўлайди. Таққослаш учун айтсак, МФЛ яқинда умумий суммаси 103 миллиард долларга тенг (йилига 10,3 миллиард) 10 йиллик янги телевизион шартнома тузди. 2023 йилдан кучга кирадиган бу битим амалдагисига нисбатан 80 фоиз қимматроқдир.

***        Агар Европада Суперлига ғояси амалга татбиқ этилганида, 12та асосчи клубнинг умумий қиймати 12,7 миллиард долларга ошарди. Хусусан, «Барселона» дунёнинг энг қимматбаҳо спорт клуби - «Даллас Ковбойс»ни четга суриб, рейтинг пешқадамига айланиб оларди.

Киритилди: 25.05.2021 07:29. Ўқилди: 8256 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.