Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. Гуруҳ босқичи қуръаси ҳақида батафсил маълумот

Европа чемпионлар лигасининг 2021/2022 йилги мавсуми гуруҳ босқичида иштирок этадиган барча 32 жамоанинг номи аниқ бўлди. Бугун эса мусобақанинг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Қуръа жараёни ҳақидаги муҳим маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

Қачон?

Қуръа маросими 26 август куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади. Тадбир Тошкент вақти билан 21:00да бошланади. Қуръа ташлаш маросимида Бранислав Иванович ва Майкл Эссьен ташкилотчиларга ёрдам беришади.

Иштирокчилар

26та жамоа тўғридан-тўғри гуруҳ босқичи иштирокчисига айланган бўлса, қолган 6та ўринга жамоалар саралаш босқичи орқали чиқишди.

Испания: "Атлетико", "Реал", "Барселона", "Севилья", "Вильяреал"
Англия: "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Челси"
Германия: "Бавария", "РБ Лейпциг", "Боруссия" Дортмунд, "Вольфсбург"
Италия: "Интер", "Милан", "Аталанта", "Ювентус"
Франция: "Лилль", "Пари Сен-Жермен"
Португалия: "Спортинг", "Порту", "Бенфика"
Нидерландия: "Аякс"
Россия: "Зенит"
Австрия: "Зальцбург"
Бельгия: "Брюгге"
Украина: "Динамо" Киев, "Шахтёр"
Туркия: "Бешикташ"
Швейцария: "Янг Бойз"
Швеция: "Мальмё"
Молдова: "Шериф"

Саватчалар

Қуръадан олдин жамоалар 4та саватчага тақсимланишади. Биринчи саватчадан Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси мусобақасининг амалдаги ғолиблари ҳамда УЕФА коэффициентлар жадвалида юқори 6та ўринни эгаллаган мамлакатлар (Испания, Англия, Германия, Италия, Франция, Португалия) чемпионлари ўрин олишади. Қолган клублар УЕФА рейтинги асосида кейинги саватчалардан жой олишади.

1-саватча: «Челси», «Вильярреал», «Атлетико», «Манчестер Сити», «Бавария», «Интер», «Лилль», «Спортинг»

2-саватча: «Реал», «Барселона», «Ювентус», «Манчестер Юнайтед», «ПСЖ», «Ливерпуль», «Севилья», «Боруссия Д»

3-саватча: «Порту», «Аякс, «Лейпциг», «Аталанта», «Зенит», «Шахтёр», «Бенфика», «Зальцбург».

4-саватча: «Бешиктош», «Динамо Киев», «Брюгге», «Милан», «Вольфсбург», «Мальмё», «Янг Бойз», «Шериф».

Қуръа механизми

Бир мамлакат вакиллари бир гуруҳдан ўрин олишмайди. Шунингдек, Россия ва Украина клублари бир гуруҳдан ўрин олишига йўл қўйилмайди. Бошқа чекловлар ҳақида қуръа олдидан эълон қилинади.

Гуруҳ босқичи ўйинлари ўтказиладиган саналар

1-тур: 14/15 сентябрь
2-тур: 28/29 сентябрь
3-тур: 19/20 октябрь
4-тур: 2/3 ноябрь
5-тур: 23/24 ноябрь
6-тур: 7/8 декабрь

Индивидуал совринлар

Қуръа ташлаш маросими давомида турли номинациялар бўйича мавсум-2020/2020нинг энг яхшилари номи эълон қилинади.

Мавсумнинг энг яхши футболчиси
Мавсумнинг энг яхши аёл футболчиси
Эркаклар жамоасидаги мавсумнинг энг яхши мураббийи
Аёллар жамоасидаги мавсумнинг энг яхши мураббийи
Чемпионлар лигаси-2020/21нинг энг яхши дарвозабони
Чемпионлар лигаси-2020/21нинг энг яхши ҳимоячиси
Чемпионлар лигаси-2020/21нинг энг яхши ярим ҳимоячиси
Чемпионлар лигаси-2020/21нинг энг яхши ҳужумчиси
Аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси-2020/21нинг энг яхши дарвозабони
Аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси-2020/21нинг энг яхши ҳимоячиси
Аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси-2020/21нинг энг яхши ярим ҳимоячиси
Аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси-2020/21нинг энг яхши ҳужумчиси

Плей-офф ва финал

Европа чемпионлар лигаси плей-офф босқичи анъанага кўра февраль ойидан бошлаб давом эттирилади. Бу босқичда "сафардаги гол" қоидаси қўлланилмайди.

Финал учрашуви 2022 йилнинг 28 май куни Россиянинг "Санкт-Петербург" шаҳридаги «Газпром Арена» стадионида бўлиб ўтади.

Киритилди: 26.08.2021 08:28. Ўқилди: 10692 марта. Фикрлар: 11 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.