Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Икки испан гранди рўйхатда йўқ. Бу мавсум қайси жамоаларнинг Чемпионлар лигасини ютиш имконияти катта?

Бу мавсум Чемпионлар Лигаси яна ҳам қизиқарли бўлиб ўтиши кутилмоқда. Сабаби, кўплаб катта трансферлар амалга ошди. Рақобатбардош жамоалар сони анча кўпайди. Энди биз бу чемпионатда аввалгиларга нисбатан анча кучлироқ рақобатни кўришимиз мумкин. Шаҳсан мен бунга ишонаман. 

"Манчестер Сити" 

"Манчестер Сити" жамоаси ҳар мавсум Чемпионлар лигаси учун асосий фаворитлардан бири ҳисобланади, аммо ҳар сафар уларга нимадир етмай қолади. Таркиб кучли, мураббий эса дунёда энг зўрларидан бири ҳисобланади. Барибир бу клубга катта ўйинларда нимадир етишмайди. Улар ўтган мавсум "Челси"га финалда мағлуб бўлди. Демак, ЕЧЛ бош совринини ютиш режаси ҳали ҳам бажарилмади. Шундай экан, Гвардиола ва унинг шогирдлари бу мусобақани ютиш учун қўлдан келганча курашаверишади. 

"Бавария"

Мюнхен клубини айни дамда "Лейпциг"да анча кўзга кўрингань Нагельсманн бошқармоқда. Уларни имкониятларини ва кучини худди ўтган йилгидек баҳоласа бўлади. Тўғри, Флик кетди, аммо унинг ўрнига, ундан кучсиз бўлмаган бошқа бир немис мутахассис келди. Таркиб ҳам ўша-ўша ва деярли катта ўзгаришларсиз. Ўйлайманки, улар ЕЧЛда ғолиб чиқиш учун асосий уч фаворитдан бири. Кўрамиз, бу фикрлар ўзини оқлайдими ёки йўқми. 

"ПСЖ"

Парижликларнинг айни дамдаги таркиби шунчаки даҳшатли кўринишга келиб улгурди. Одатда, фақат ҳужуми билангина мақтана оладиган Париж клубида энди ҳар бир нуқтада юлдуз футболчиларга эга. Чиндан ҳам улар жамаовий жиҳатдан ҳали у даражада шаклланиб улгурмаган бўлса-да шу юлдузларнинг ўзи кўп нарсага қодир. Улар янги мавсумда Чемпионлар лигасини ютиш учун энг асосий номзодлардан бири эканлиги кўп бора такрорланмоқда. Улар бунга ўтган икки йилда анча яқин келди. Энди яна ҳам яқинроқ десам адашмаган бўламан.

"Челси"

"Челси" ўтган мавсумда Чемпионлар лигаси ғолибига айланди. Тухелнинг оқиллиги ва жамоанинг тартибли ўйини уларга бу совринни ютиш имкониятини берди. Ҳа, бу мавсум улар янада кучайди. Таркиб этибори билан ҳам, жамоавий ўйин тарафлама ҳам. Лукаку бу жамоада энди найзанинг учи бўла олади. Ўткан йили ўша найза бироз ўтмасроқ эди. Уларнинг ўтган йилги чемпионлигини омадга бироз боғласа бўлади. Бироқ бу сафар улар чиндан ҳам кучли жамоа ва исталган рақибни жамаовий куч эвазига мағлуб эта олади. 

"Манчестер Юнайтед"

"Реал Мадрид" ва "Барселона" айни дамда анча кучсизланиб қолган. Манкунианликлар эса ўз сафини юлдузлар билан тўлдириб олди. Энг мухими ЕЧЛни энг кўп ютган ҳақиқий жангчи Криштиану Роналду шу ерда. Улар АПЛда мавсум стартини унчалик ҳам яхши ўтказа олмади. Аммо бу шундай қолади дегани эмас. Роналду майдонга тушишни бошлагач, катта эҳтимол клуб руҳий томонлама анча яхши ҳолатда бўлади. Чунки барибир у каби катта номнинг майдонда ҳаракат қилиши бошқа футболчиларга ҳам анча далда беради. Шундай экан, айни дамда кўраётганимиз "қизил иблислар"нинг ўйини хулоса чиқариш учун етарли эмас. Ҳали бу клубнинг ўйида прогресс бўлишига ишончим комил. 

 Албатта, бу фикрлар мутлақ субъектив ва ҳар ким бу борафа турли хил фикрга эга. Мен учун ушбу 5 клуб янги мавсум Чемпионлар лигасини ютиш учун асосий даъвогар. 

                                                           Худайқулов КАРИМ тайёрлади

Киритилди: 07.09.2021 20:22. Ўқилди: 8391 марта. Фикрлар: 13 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.