Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. Тўхташни билмаётган Левандовски ва унинг жамоаси

Европа Чемпионлар Лигаси-2021/2022 мусобақаси бир неча кунлардан кейин бошланади.

Жамоалар янги мавсумда қатнашадиган футболчилар рўйхатини бирин-кетин эълон қилишмоқда. Икки мавсум олдинги ЕЧЛ чемпионлари - Мюнхен клубининг ўша мавсумдаги ўзаги сақланиб қолган ва асосий юлдузлар ҳамон таркибда, юқори формада ҳаракат қилишмоқда.

Ёзги трансферлар ойнасида «Лейпсиг»нинг икки етакчи футболчилари - Даё Упамекано ҳамда Марсел Забицер сафга қўшиб олинди. Бундан ташқари, асосий таркиб футболчилари жамоадан кетишгани йўқ. Бу Юлиан Нагелсманн учун ижобий томонга ишлаши кутилмоқда. Гарчи клуб 34 ёшли мутахассис қўлостида дастлабки учрашувларда қониқарли натижалар қайд эта олмаган бўлса ҳам.

Қайднома билан танишиб олинг.

Дарвозабонлар: Мануэл Ноер, Кристиан Фруйтел, Свен Улрайх.

Дарвозабонлар ичида Ноер шубҳасиз «Бавария»нинг асосий ўйинчиси ва сардори ҳисобланади. Ўзининг энг гуллаган давридан ўтган германиялик ҳозирда ҳам клубнинг бош дарвозабони. Улрайх ва Фруйтелга ҳурмат сақлаган ҳолда айтиш мумкинки, Ноер улардан шу ёшида ҳам бир бош устун. Савия ва анча йиллардан бери тўпланиб келаётган тажриба Ноернинг даражасини ошириб юборади. Лекин, бу «Бавария»нинг энг кучли нуқтаси эмас.

Ҳимоячилар: Лука Эрнандес, Бенжамин Павар, Омар Ричардс, Марк Роха, Буна Сарр, Ёсип Станичич, Никлас Зюле, Дайо Упамекано.

«Бавария»нинг ҳимоя чизиғи янги мавсум олдидан сезиларли равишда ўзгарганини кўришимиз мумкин. Боатенг ва Алабаларнинг ўрни ёш фулбеклар эвазига тўлдирилди. Упамеканонинг яхши даражадаги ҳимоячи эканини, «Лейпсиг»даги ўйинлари орқали кўрганмиз. Янги бошқа ҳимоячилар ҳақида эса фикр билдиришга ҳали эрта.

Ярим ҳимоячилар: Микел Куизанс, Эрик Шупо-Мотинг, Алфонсо Девис, Леон Горетска, Ёсуа Киммих, Тангуй Куасси, Марсел Забицер, Лерой Сане, Малик Тиллман, Корентин Толиссо.

«Бавария»нинг ярим ҳимояс чизиғида Девис, Сане, Киммих, Горетска асосий вазифани бажаришади. Забицер ҳам яхши қўшилиб кета олса, бундан жамоа фақат ютади. Толиссо, Куасси таянч ярим ҳимояда ўйнашади ва кўпроқ ҳимоячиларга кўмаклашади.

Ҳужумчилар: Кингсли Коман, Серж Гнабри, Томас Мюллер, Роберт Левандовски.

Энди жамоанинг энг кучли чизиғига тўхталиб ўтамиз. Бу чизиқда ўз ишининг усталари, тажрибали профессионаллар жам бўлишган. Левандовски ҳамон ўтказган ўйинларидан кўра кўпроқ гол уришда давом этмоқда, тин олмаяпти. Айни вақтда Холанд билан биргаликда энг яхши марказий ҳужумчи номзоди учун муносиб бўлиб турган 33 ёшли полшалик янги мавсумда ҳам ўз маҳоратини яна бир бор намойиш этадиганга ўхшамоқда.

Мюллер, Гнабри ва Коман... Улар ҳам юқори савияли футболчилар ва исталган жамоа мудофааси учун ҳақиқий бош оғриқ бўла оладиган юлдузлар ҳисобланишади.

Бу мавсум Нагелсманнинг «Бавария»сидан қандай натижа кутмоқдасиз?

Киритилди: 08.09.2021 10:19. Ўқилди: 3344 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.