Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Нагельсманн «Барселона» ўйинига баҳо берди

"Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-тур доирасида бўладиган "Барселона"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Уларнинг ўйинида энди Месси берадиган ғайриоддийлик йўқ. Лео жуда яхши ўйинчи. У майдонда бўлган пайтда барча уни қидириши — нормал ҳолат.

Аммо "Барса" сафида ажойиб ўйинчилар бор. Улар соядан чиқиб келишлари мумкин. Эҳтимол, улар энди ўзларини намойиш этиш, масъулиятни ўз зиммаларига кўпроқ олиш имкониятига эга бўлишди. Масалан, Френки де Йонг ёки Педри. Улар жуда иқтидорли футболчилар.

"Барселона"нинг ўйин услуби бироз ўзгарди. Рақиб ҳимояси ҳақида шуни айтишим мумкинки, барча ўйинчилар тўпни тезроқ қайтариб олиш учун ҳаракат қилишмоқда. Месси борлигида сўнгги 2-3 йилда бунинг имкони йўқ эди. Улар яқинда 3-5-2 схемасида ўйнашаётган эди, лекин ҳозир 4-3-3га ўтишди.

Ҳозир уларнинг ўйини пасайди ёки яхшиланди, дея айта олмайман, аммо улар бошқача ўйнашмоқда. Бунинг натижаси келажакда кўринади. Сафарда яхши ўйнаш жуда муҳим аҳамиятга эга. Биз илк 3 очкони қўлга киритишни истаймиз. Бу бизнинг мақсадимиз.

Каталонияликлар 4-3-3 схемасида ўйнашганида, Бускетс ҳамиша марказий ҳимоячилар орасига ўтади ва улар 3 марказий ҳимоячи билан ҳимояланишади.

Таркиб ҳақида гапирсам, "Барселона" 3-5-2 схемасида ўйнаганида натижалар яхшироқ бўлди. Шу боис, ўйлашимча, улар бизга қарши шундай схемада ўйнашади. Биз бунга тайёрландик. Улар бизни ҳайрон қолдиради, деб ўйламайман. Рақибнинг турли режаларига қарши ўз режаларимизни тузиб қўйганмиз.

"Барса" қандай услубда ўйнашидан қатъи назар биз ўз ўйинимизни намойиш этамиз", - деди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" - "Бавария" ўйини Тошкент вақти билан бугун соат 00:00да бошланади.

Киритилди: 14.09.2021 13:51. Ўқилди: 4066 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.