Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Чемпионлар Лигасининг 2021/22 йилги мавсуми порлаши кутилаётган 9 ёш юлдузи

14 сентябр куни Чемпионлар лигасининг 2021/22 йилги мавсум гуруҳ босқичига старт берилди. Европанинг энг нуфузли турниридаҳар доим юлдузли футболчилар, шунингдек, келажаги порлоқ дея башорат қилинган ёш таниқли истеъдодлар ўйнайдилар.

Бугун биз сизлар билан жорий йилги ЕЧЛда порлаши кутилаётган 10та ёш истеъдодлар билан таништиришга ҳаракат қиламиз, чунки улар бундан икки йил олдин «Зальцбург»да ўзини кўрсатган ҳужумчи Эрлинг Ҳоланд каби етук футболчиларни кашф қилишимиз мумкин.

 

Ансу Фати, «Барселона»

 

Ўтган мавсумни оғир жароҳат туфайли ўтказиб юборган ёш испаниялик яримҳимоячи янги мавсумда ўзини намойиш этиши кутилмоқда. Лионель Месси кетиши билан 18 ёшли вингер Рональд Куман жамоасида ўзини кўрсатиш учун ажойиб имкониятга эга бўлади. Ансу аллақачон жароҳатидан фориғ бўлган, аммо у «Бавария»га қарши очилиш учрашувида майдонга туша олмади.

Аммо, гуруҳ босқичи олтита учрашувдан иборат, демак, биз «Барселона» келажаги деб аталадиган футболчининг ўйинларини кузата олишимизга вақтимиз етарли.

 

Райан Гравенберх, «Аякс»

«Аякс»нинг ёш яримҳимоячи ўтган йили Голландияда юлдузли ватандошлари Маттейс Де Лигт ва Френки Де Йонгдан кейин йилнинг энг яхши ёш футболчиси мукофотига сазовор бўлган.

Райан эндигина 19 ёшда ва у Амстердам клуби таркибида ўзини кўрсатди ва Голландия терма жамоаси таркибида аллақачон саккизта расмий ўйин ўтказишга улгурди.

Ўтган ёзда Европанинг кўплаб клублари Гравенберхга қизиқиш билдиришди, аммо «Аякс» «янги Погба» лақабини олган ўйинчини жамоада сақлаб қолишга муваффақ бўлган. Катта эҳтимол билан Райан Чемпионлар лигасида катта ўсиша эришади ва келаси ёз уни Европанинг топ-клубларидан бирида кўришимиз эҳтимоли катта.

 

Жамол Мусиала, «Бавария»

Ёзги мавсумлар оралиғида «Бавария» трансфер бозорида жуда кам харидни амалга оширди, чунки уларнинг таркибида бир нечта ёш иқтидорлар бор, улардан бири шубҳасиз Жамол Мусиала.

Лондоннинг «Челси» тарбияланувчиси 2019 йил июлда «немис машинаси»га эркин агент сифатида кўчиб ўтди ва бир неча йил ичида ёшлар жамоаси таркибидан асосий жамоага йўл олди ва ҳатто Германия терма жамоасида ҳам дебют қилишга улгурди (8 та ўйин).

Бу мавсумда Жамол мунтазам равишда қанот ҳужумчиси сифатида майдонга тушиб келмоқда. Агар, Мусиала Чемпионлар Лигасининг гуруҳи босқичида ўзини кўрсатса, Юлиан Нагелсманнинг ишончини янада қозониши мумкин.

 

Эдуардо Камавинга, «Реал»

«Реал»нинг янги харид қилган футболчиси «Сельта» дарвозасини ишғол қилиб, 5:2 ҳисобидаги ғалабага ўз ҳиссасини қўшди ва Мадридда ёрқин дебютини ўтказди. «Қироллик клуби» Эдуардога яқин келажакда катта ишонч билдириши кутилмоқда.

«Реал»нинг Тони Кроос ва Лука Модрич каби ёши катта футболчиларини ҳисобга олсак, Эдуардо гуруҳ босқичида ўз имкониятини қўлга киритиши аниқ. Бундан ташқари, футболчи собиқ клуби «Ренн» билан клублар даражасидаги энг нуфузли турнирда олтита ўйин ўтказган ва мусобақада анча тажрибаси бор.

Албатта, Камавинга Мадридда тезда асосий таркибдан жой олмаслиги мумкин, аммо яқин келажакда «Реал»нинг янги юлдузига айланиши эҳтимоли катта.

 

Нуну Мендеш, «ПСЖ»

Ўтган ёзда «Спортинг»нинг собиқ ҳимоячиси АПЛ ва Ла Лига клубларига ўтиши мумкин эди, лекин якунда «ПСЖ» футболчини 35 миллион фунтга сотиб олди. Ўтган мавсумда 19 ёшли Мендеш Португалия жамоасининг асосий ўйинчисига айланди ва ўн тўққиз йилдан сўнг чемпионликни қайтаришга ёрдам берди.

Мендешнинг юқори салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, Маурисио Почеттино ёш футболчига Чемпионлар Лигасида ўзини кўрсатиш имкониятини беришга мажбур. Эҳтимол, ҳозир биз кейинги ўн йилликнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирини кашф қилиш арафасидадирмиз?!

 

Педри, «Барселона»

Ўтган мавсумда ёш яримҳимоячи Евро -2020 ва Токио Олимпиадасида қатнашган бўлиб, клуб ва терма жамоа таркибида 73 ўйин ўтказди. 18 ёшли яримҳимоячи бир йил ичида Каталония грандининг асосий фигурасига айланди. Ёш иқтидорнинг хизматларига «Манчестер Сити», «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» каби етакчи клублар қизиқиш билдирган.

Педри - «Барселона»нинг асосий юлдузи ва умиди, лекин унинг шартномаси келаси ёзда тугайди (автоматик равишда яна 2 йилга узайтириш имконияти мавжуд). Албатта, агар Педри яна ажойиб мавсум ўтказса, у «Барса»нинг алмаштириб бўлмас ўйинчиси сифатида ўз ўрнини эгаллайди ва жамоасининг асосий юлдузига айланади.

 

Юссуфа Мукоко, «Боруссия Д»

Ёш немис ҳужумчиси атиги 16 ёшда бўлиб, Германия чемпионатида 17 учрашув ўтказган ва учта гол урган. Эрлинг Ҳоланднинг эҳтимолий трансфери ҳақида ҳамма билади. Норвегиялик келаси йили немис жамоасини тарк этиши мумкин, демак Мукокода Чемпионлар Лигасида ўйин амалиётига эга бўлиш учун ажойиб имконият бор. Шуниси эътиборга лойиқки, 16 ёшли Юссуфа Германия ёшлар терма жамоасининг асосий ўйинчисидир ва яқин икки йил ичида Мукоко 5-10та топ-клублар ов қиладиган «Боруссия»нинг ҳақиқий юлдузига айланиши мумкин.

 

Йереми Пино, «Вильярреал»

Ўтган мавсумда Пино «Вилярреал»нинг «Манчестер Юнайтед»га қарши ЕЛ финал баҳсида асосий таркибида майдонга тушиб, мусобақа якуний ўйинида қатнашган энг ёш испан футболчиси бўлди.

Ўтган мавсумда Пино асосий жамоа сафида 7 та гол урди ва Унаи Эмери клубининг асосий ўйинчисига айланиб олди. Албатта, Йереми Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида 6та ўйин ўтказади, бу эса кўплаб Европа гигантларини ёш испан иқтидорини синчиклаб кузатишига имкон беради. Агар, Пино худди шу руҳда давом этса, тез орада унинг исми нафақат «сариқ сув ости кемаси» мухлислари, балки Испания терма жамоасининг ҳам тилида бўлиш эҳтимоли бор.

 

Деян Кулусевски, «Ювентус»

Кулусевски - «Ювентус»нинг умидли футболчиларидан бири ҳисобланади ва у «Манчестер Юнайтед»га кетган Криштиану Роналдунинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилиб кўради. Ёш швед вингери атиги 21 ёшда, лекин у Евро-2020да ҳам ўйнаган, шунингдек, «Парма» ва «Ювентус» сафида А Сериянинг 77та ўйинида иштирок этишга улгурган.

Бу мавсум Деян учун анча омадли бўлиши мумкин, чунки «бьянконерилар» бош мураббийи Массимилиано Аллегри ёш вингердан катта умид қилмоқда ва уни асосий таркиб футболчиси сифатида ҳар доим бошланғич таркибда туширмоқда.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 16.09.2021 18:00. Ўқилди: 8454 марта. Фикрлар: 3 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.