Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бавария» келаси йили дунёнинг энг кўп кубок ютган клуби бўладими? Ёхуд дунёнинг энг совриндор жамоалари ҳақида

Кўпгина мамлакатларда футбол бўйича мамлакат чемпионатлари старт олди. Қолаверса, клублар ўртасидаги турнирларнинг ҳам дастлабки тур учрашувлар ўтказилиб бўлинди. Шу сабаб дунёнинг қайси клублари энг совриндор эканлигини эслаш вақти келди, чамамизда. Айни пайтда биз сизларга 21-аср бошлангандан кейин, қайси жамоа нечта соврин ютгани ҳақида маълумот бермоқчимиз. Акс ҳолда, статистикалар кўпайиб кетиши ва маълумотларда бироз чигаллик келиб чиқиши мумкин. Демак, трасфермаркт порталига тайанган ҳолда, дунёнинг энг титулли топ-5 клуби ҳақида маълумот берамиз.

5-ўрин - «Барселона» (Испания, 34та чемпионлик)

Кўпгина мутахассисларнинг фикрига кўра, «Барселона»нинг олтин даври тугади. Каталониялик мухлислар Европа майдонларида ўз севимлиларини яна кубок олишини интизорлик билан кутишмоқда. Албатта, Мессининг кетиши ва «Барселона»да бўлаётган умумий қайта қуриш ишлари, клубни яна кубок ютиш динамикасига таъсир қилади. Балки, аргентиналик келгуси икки йил ичида янги жамоаси «ПСЖ» каталонияликларни ортда қолдириб кетиши мумкин. Сабаби, айни пайтда бу парижликлар ҳисобида 30 та соврин бор ва улар «Барселона» асосий таъқибчиси ҳисобланади.

4-ўрин - «Порту» (Португалия, 35 та чемпионлик)

 

«Порту» ўз мамлакатининг энг совриндор жамоаси ҳисобланади. Клуб 11 марта Португалия чемпионлигини, 7 марта мамлакат кубогини қўлга киритди. Эслатиб ўтаман, бу 21-асрда қўлга киритилган совринлар. «Порту»нинг асосий ғалабаси - 2004 йилда Чемпионлар Лигасидаги ғолиблиги ҳисобланади. Ўтган мавсумда «Порту» чемпионлик унвонини ҳимоя қила олмади. «Аждарлар» кумуш медалларни қўлга киритди ва Португалия кубогидан ҳам қуруқ қолди. Олдинда янги мавсум ва бу медаллари сонини яна кўпайириб олиш учун яхши имкониятдир .

 

3-ўрин - «Линкольн Ред Импс» (Гибралтар, 40 та чемпионлик)

 

Бизнинг совриндор жамоалар рейтингининг энг ғайриоддий аъзоси. 2016/17 йиллардаги танаффусни ҳисобга олмаса, 2002 йилдан буён ҳар мавсумда Гибралтар чемпиони бўлиб келмоқда. Шунингдек, мазкур жамоа мамлакаткубоги ва Суперкубогидаги ғалабаларни ҳам қўшса, «Линкольн Ред Импс» жамоаси бизнинг рўйхатнинг кучли учлигидан жой олмоқда. Агар, сиз ушбу мамлакатда клубга рақобатчилар йўқ деб ўйласангиз, адашасиз. Бугунги кунда 30 минг аҳолига эга давлатнинг футбол лигаси учта лигадан иборат! Биринчи элита дивизиони - Миллий лигада 11 та клуб бор. 2014/15 йилги мавсумдан бошлаб, Гибралтар футбол федерацияси УЕФАнинг тўлиқ аъзоси бўлганидан буён Европа мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқига эга. «Линкольн Ред Импс» клубининг яхши ютуғи - Чемпионлар Лигаси саралашининг иккинчи босқичига чиқиш бўлган. Бироқ, бу мавсумда «иблислар» (клуб лақаби. таҳрир) Конференциялар Лигасининг плей-офф босқичида «Рига»ни орта қолдириб, Европанинг янги турнирида қатнашмоқда. Кеча мазкур жамоа мусобақада дебютини ўтказди ва ўз майдонида Грециянинг «ПАОК» клубига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

 

2-ўрин - «Бавария» (Германия, 44 та чемпионлик)

«Бавария»нинг олтин медаллари ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ. Мюнхен клуби мунтазам равишда Германия чемпиони кубогини (21-асрда 15 та титул), мамлакат кубоги ва Суперкубогини қўлга киритади. «Бавария» уч карра Чемпионлар лигаси ғолиби, икки карра Суперкубок ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони. Агар клубдан совринлар ютиш динамикаси пасаймаса, демак Германия жамоаси тез орада дунёнинг энг титулли клублари рўйхатида биринчи ўринга чиқиб олади. Аммо, ҳозирча улар иккинчи ўринда...

1-ўрин - «Ал-Аҳли» (Миср, 45 та чемпионлик)

 

Рўйхатни Миср пойтахти Қоҳиранинг «Ал-Аҳли» жамоаси бошқаради. ХХI асрда «Ал-Аҳли» 13 марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритган, 8 марта Африка Чемпионлар Лигасини ютганваушбу турнирнинг энг титулли клуби (10 ғалаба). 2020 йилда «Ал-Аҳли» клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритиб, 2006 йилдаги ютуғини такрорлади. Эътибор беринг, 1907 йилдан буён «Ал-Аҳли» 105 та турли даражадаги мукофотларга сазовор бўлган.

 

 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистоннинг энг совриндор клуби Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси ҳисобланади. «Шерлар» ХХI асрдан буёғига 11 марта Ўзбекистон чемпиони (5 марта кумуш, 2 марта бронза), 10 марта Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган (2 марта кумуш медал). Тошкент жамоаси 2 марта Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиққан.


Маҳмудов Жамшиджон тайёрлади.

Киритилди: 17.09.2021 18:16. Ўқилди: 5826 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.