Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. «Бавария» - "Динамо Киев". Учрашувлар тарихи

Бугун «Бавария» ўз майдонида Киевнинг «Динамо» клубини қабул қилади. Мазкур баҳс учун қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

Хабарингиз бор, жорий мавсум Чемпионлар Лигаси E гуруҳида қатнашаётган мюнхенликлар илк турда Каталонияда «Барселона» устидан йирик ҳисобда (3:0) ғалаба қозонди ва полшалик Роберт Левандовски ЕЧЛдаги 74 ҳамда 75-голларини ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Ўз навбатида Украина клуби ўз майдонида «Бенфика» билан нурсиз дуранг ўйнади.

 

Олдинги учрашувлар

Жамоалар 2000 йилнинг март ойидан бери илк марта тўқнаш келишаётган бўлсада, унга қадар 10 ўйинда беллашишган. Шулардан бештасида «Бавария», тўрт баҳсда эса Украина клуби ғалаба қозонган.

Иккала жамоа ҳам 1999/2000 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси иккинчи гуруҳ босқичида ўз майдонида ғалаба қозонган. Пауло Серхионинг сўнгги дақиқалардаги голи «Бавария»га Мюнхенда ғалаба келтирган (2:1). Киевда эса Каха Каладзе ва Гиорги Деметрадзе «Динамо»га 3 очко олиб берган.

«Динамо»нинг 1977 йилдан бери «Бавария» устидан биринчи ғалабасига қарамасдан, Мюнхен клуби С гуруҳида етакчи бўлган ва чорак финалга йўл олган. Киевликлар эса «Реал» билан тенг очко тўплаган лекин, бошқа кўрсаткичлар эвазига гуруҳда учинчи ўринни олиб мусобақани тарк этган. Ўша мавсум мадридликлар ЕЧЛ чемпиони бўлишган.

«Бавария» 1998/99 йилги Чемпионлар Лигасида ҳам финалга чиққан. Ўшанда клуб айнан "Динамо Киев"ни мағлуб этганди. Дастлабки баҳсда киевликлар сафида Александр Шевченко дубл қайд этган ва 12 дақиқа ичида Эффенберг ҳамда Янкер мувозанатни тиклашган. Мазкур баҳсда Киев жамоаси 2:0, 3:1 ҳисобларида олдинга чиқиб олганини ҳам таъкидлаш керак. Жавоб баҳсида Марио Баслернинг ягона голи умумий ҳисобни 4:3 га келтирган ва немис гранди учун финал эшикларини очган.

«Динамо» «Бавария» билан дастлабки 4 ўйиннинг учтасида ғалаба қозонган. Олег Блохин 1975 йилги УEФА Суперкубогининг иккала ўйинида ҳам гол уришга эришган.

1975 йилги мағлубият «Бавария» учун «Динамо» билан бўлган Мюнхендаги 5 ўйинда ягона ғалаба қозона олмаган баҳс бўлган.

 

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Марко Гуида (Италия)

Қанот ҳакамлари: Филиппо Мели, Жоржио Перетти (Италия)

Захира ҳаками: Фабио Мареска (Италия)

ВАР: Маурисио Мариани (Италия)

ВАР ёрдамчиси: Паоло Валери (Италия)

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс бугун Тошкент вақти билан 00:00да бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 29.09.2021 07:40. Ўқилди: 1785 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.