Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

2021 йилнинг энг бой футболчилари: ТОП-10

Якунланаётган 2021 йилда энг кўп даромад топган 10 нафар футболчи билан таништириб ўтамиз.

10-ўрин. Эден Азар (30 ёш)
Клуб: «Реал Мадрид»
Маоши ва бонуслар: $ 26 000 000
Реклама ва тижорий ҳамкорлик: $ 3 000 000

Азар трансфери учун 118 миллион доллар сарф этган Мадрид жамоаси бу рўйхатга яна бир футболчини тақдим эта олган. Эденнинг ўзи эса майдонда жароҳат олишдан бўш вақтлари MCDonald's бренди рекламаларида суратга тушади.

9-ўрин. Гарет Бейл (32 ёш)
Клуб: «Реал Мадрид»
Маоши ва бонуслар: $ 26 000 000
Реклама ва тижорий ҳамкорлик: $ 6 000 000

Уэлслик футболчи ўзи бир вақтлар ишлаб топган обрў ва эътибор эвазига ҳозиргача деярли футбол ўйнамай пул топиши мумкин. Масалан, Бейл «Adidas» ва «EA Sports» каби брендлар юзи ҳисобланади.

8-ўрин. Пол Погба (28 ёш)
Клуб: «Манчестер Юнайтед»
Маоши ва бонуслар: $ 27 000 000
Реклама ва тижорий ҳамкорлик: $ 7 000 000

Погба ҳам «Adidas» билан қиймати 45 миллион евро бўлган 10 йиллик шартномага эга.

7-ўрин. Андрес Иньеста (37 ёш)
Клуб: Виссел Кобе
Маоши ва бонуслар: $ 31 000 000
Реклама ва тижорий ҳамкорлик: $ 4 000 000

Жаҳон футболининг энг мукаммал ярим ҳимоячиларидан бири 2018 йилдан буён Японияда ва камида 2023 йилгача шу ерда қолади.

6-ўрин. Роберт Левандовски (33 ёш)
Клуб: «Бавария»
Маоши ва бонуслар: $ 27 000 000
Реклама ва тижорий ҳамкорлик: $ 8 000 000

Лева яқинда RL9 бренди номи билан ўз кийим-кечак брендини очди. Унда шунингдек «Нике» билан шартнома мавжуд.

5-ўрин. Муҳаммад Салоҳ (29 ёш)
Клуб: «Ливерпуль»
Маоши ва бонуслар: $ 25 000 000
Реклама ва тижорий ҳамкорлик: $ 16 000 000

Муҳаммад Салоҳ ўз ватани Мисрнинг энг таниқли шахси ҳисобланади. Маҳаллий ва хориж брендлари уни ўз рамзларига айлантириш учун тинмай музокаралар ўтказиб келишади.

4-ўрин. Килиан Мбаппе (22 ёш)
Клуб: ПСЖ
Маоши ва бонуслар: $ 43 000 000
Реклама ва тижорий ҳамкорлик: $ 28 000 000

Ўз ёшига нисбатан энг кўп гол муаллифи бўлиб турган Мбаппе яқин вақт ичида муҳим танловни амалга ошириш керак. Бу танлов уни мазкур рейтингда юқорилатиши ҳам кутилмоқда.

3-ўрин. Неймар (29 ёш)
Клуб: ПСЖ
Маоши ва бонуслар: $ 75 000 000
Реклама ва тижорий ҳамкорлик: $ 20 000 000

Бразилиялик футболчи нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам жуда машҳур. Уни «Facebook», «Twitter» ва «Instagram» орқали 300 миллион одам кузатади.

2-ўрин. Лионель Месси (34 ёш)
Клуб: ПСЖ
Маоши ва бонуслар: $ 75 000 000
Реклама ва тижорий ҳамкорлик: $ 35 000 000

«Барселона»ни кўз ёшлар билан тарк этган Месси Парижда ҳозирча муаммо сезмаяпти. Балки старти кутилганидек бўлмаётгандир. Аммо, аниқ ишониш мумкин-ки, ҳали Лео барчасини эски темпга олиб чиқади.

1-ўрин. Криштиану Роналду (36 ёш)
Клуб: «Манчестер Юнайтед»
Маоши ва бонуслар: $ 70 000 000
Реклама ва тижорий ҳамкорлик: $ 55 000 000

Криштиану Роналду майдондаги рекордлардан ташқари, молиявий жабҳада ҳам тарихга кирмоқда. Яқиндагина у фаолияти мобайнида жами ишлаб топган маблағлари қийматини 1 миллиард долларга етказди. Бу бир футболчи учун уникал ҳодисадир.

Киритилди: 26.12.2021 08:05. Ўқилди: 8295 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.